Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Эр-хотин бирга чўмилиши

11265 марта кўрилган

Савол:

Эр-хотин бирга ғусл қилишлари жоизми?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Эр хотини билан бирга жунубликдан покланиш учун битта идишдан ғусл қилиши жоиз. Бундаги асл-асос Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (хотинлари) Маймунадан ортган сувда ғусл қилардилар» (Муслим: №76).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилишларича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жунубликдан ғусл қилганидан ортган сув билан таҳорат қилдилар» (Саҳиҳ Сунан Ибн Можа: №372).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бири бир идишдаги сувда ғусл қилди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб, ўша идишдан таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлганларида у: «Ё Расулуллоҳ, мен жунуб эдим», деди. Шунда у зот: «Сув жунуб бўлиб қолмайди», дедилар (Саҳиҳ Сунан Аби Довуд: №67).

Бухорий ва Муслим Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга битта идишдан жунубликдан ювинардим» (Бухорий: №322, Муслим: №709).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир идишдан ғусл қилар, қўлларимиз идишга бирин­кетин бориб келарди» (Бухорий: №261, Муслим: №757).

Мазкур ва бошқа ҳадислардан маълум бўладики, эр-хотин битта идишдан ғусл қилишлари жоиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/313).