Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тухум, лимон ва бошқа озиқ моддалари қўшилган шампунлар билан ювиниш ҳукми

3926 марта кўрилган

Савол:

Айрим соч мойлари ва шампунлар таркибида тухум, лимон каби Аллоҳнинг неъматлари бўладики, одатда аёллар уларни бошларига суртиб, кейин ювиб ташлашади. Уларни ишлатиш ҳукми қандай? Хоссатан, аёллар уларни ишлатишади-да, кейин сув билан биргаликда канализацияга оқизиб юборишади ва мазкур неъматлар нажосатларга аралашиб кетади.

Жавоб:

Ушбу озиқ-овқат неъматларини даволаниш ва сочни озиқлантириш каби бошнинг манфаатлари учун ишлатишнинг зарари йўқ. Чунончи, тухум, лимон ва бошқа озиқ моддалари билан даволаниш мумкин. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Даволанингиз эй Аллоҳнинг бандалари!», деганлар (Саҳиҳул-жомиъ: №7934), «Ва ҳаром билан даволанманглар», деганлар (Ас-сисилатус-саҳиҳа: №1633).

Агар тухум ва шунга ўхшаш озиқ моддасини даволаш мақсадида бошга суртгандан кейин у айнийди ва ейишга яроқсизга айланади. Шундоқ экан, уни ҳаммомларда ювиб ташлашнинг зарари йўқ.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/177).