Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аёл киши бармоғини қинига киритиши ғуслни вожиб қилмайди

4699 марта кўрилган

Савол:

Аёл киши қинини чайиш учун ёки бирон дори ва малҳам қўйиш мақсадида бармоғини унга киритса ёки шифокор аёл даволаш ё текшириш мақсадида бармоғини ё текшириш ускунасини унга киритса, ўша аёл ғусл қилиши лозим бўладими? Агар бу ҳол Рамазоннинг кундуз кунида бўлса, рўзаси бузиладими ва қазо лозим бўладими?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд..
Юқорида айтилган ишларнинг ҳеч бири билан ғусл вожиб бўлмайди ва рўза ҳам бузилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 5/314).