Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қиз бола илм талаб қилиш мақсадида отасининг изнисиз чиқиши

3173 марта кўрилган

Савол:

Отамнинг изнисиз илм олиш учун масжидга ёки мусулмон хонадонларда бўладиган илм мажлисларига боришим мумкинми? Чунки, отам билса, изн бермайди. Лекин, иймон ҳам кийим эскирганидек эскираркан, уни янгилаб туришга эҳтиёж сезиларкан. Айниқса, мен мункар ишлар билан тўлиб-тошган муҳитда яшайман. Шундай ҳолда яширинча илм олиш учун чиқсам бўладими?

Жавоб:

Аёл киши турмушга чиқишидин олдин отасининг валийлиги остида бўлади ва масжидга бўладими, илм мажлисигами, отасининг изнисиз уйдан чиқиши жоиз бўлмайди. Чунки, Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринда отага итоат қилиш вожибдир. Сизга биз «Қурони Карим» радиосини мунтазам эшитиб боришни тавсия қиламиз. Ундан кўплаб фойдали илмлар ва тўғри йўл-йўриқлар олишингиз мумкин. Унда бериладиган «Нурун алад-дарб» эшиттиришида бир гуруҳ уламолар тингловчиларнинг саволарига жавоб бериб боришади. Аллоҳ сизни яхшиликларга муваффақ қилсин ва диний илмларни билдирсин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/101).