Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аёллар учун фойдали китоблар (1)

3846 марта кўрилган

Савол:

Мен динимни ўрганиш йўлига энди-энди кириб келаётган бир қизман. Менга йўл-йўриқ кўрсатишингизни истардим, нимадан бошласам ва қайси китобларни ўқисам фойдали бўлади? Дин ўрганишда эътимодли саналган китоблар қайсилар? Хоссатан, мен дорул-улум куллиётида таълим оламан ва унда араб тилини ўрганмоқдаман. Бунинг, иншооллоҳ, менга фойдаси тегади, деб умид қиламан. Аллоҳ сизларни чиройли мукофотласин.

Жавоб:

Энг аввало, Аллоҳнинг Китобини ўқиб-ўрганишингизни тавсия қиламиз. Зеро, унда ҳидоят ва нур бордир. Иккинчи навбатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларини ўқинг. Кейин Китоб ва Суннатни баён қилиб берувчи тафсир ва ҳадислар шарҳларини мутолаа қилинг ва буларни илмли кишилардан таълим олинг ва албатта, ўқиган илмингизга амал қилишга ҳарис бўлинг. Зеро, ким ўқиганига амал қилса, Аллоҳ унга билмаган илмларини билишни насиб қилади. Сизга, хусусан, икки «Саҳиҳ» тўпламларини, «Булуғул-маром», «Мунтақол-ахбор», Ибнул-Қаййимнинг «Зодул-маод», Шайхулислом Ибн Таймиянинг «Ал-ақийдатул-воситийя», Шайхулислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Китабут-тавҳид», «Кашфуш-шубҳот», «Уч асос» ва «Тўрт қоида» китобларини ўқинг, деб айтамиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.