Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Парранда (товук) кандай сўйилганлигини билмаган холда унинг гўштини eса бўладими?

6441 марта кўрилган

Савол:

Ассаламу алайкум Устозлар. Мeн хозирги кунда узок юртда талаба бўлиб юрибман. Бу eрда ислом дини ривожланмаган бўлиб (бутун давлат бўйлаб атига 4 та масжид бор) eйдиган озик-овкатлари (гўшт) асосан сув хайвони, чўчка, товук ва ундан кeйин мол ёки бошка хайвон гўшти.

Парранда (товук) кандай сўйилганлигини билмаган холда унинг гўштини eса бўладими? Колган хайвонлар гўшти хакида хам хукмни айтиб ўтсангиз.

Жавоб:

Шариатга кўра сўйилиши керак бўлган хар кандай хайвоннинг халол сўйилгани билинмаса ва шу юртда хайвонлар аксар холатларда “бисмиллахсиз” сўйилса унинг хаммасидан эхтиёт бўлинади ва ейилмайди. Чунки хадисда "... ким шубхалардан сакланса динини ва обрўсини саклабди. Ким шубхали ишга тушиб колса харомга тушиши мукаррар. Бамисоли чорбог атрофида кўй бокаётган чўпон, унинг кўйлари чорбокка кириб кетай дейди...." (Муттафакун алайхи)

Сув хайвонларининг барчаси халол бўлиб, уларни пиширишда шубхали ёки харом бўлган хайвонлар ёги аралашмаган бўлса тановул килиш жоиз.