Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аҳли китоблар сўйган ҳайвон гўштининг ҳукми нима?

3894 марта кўрилган

Савол:

Ахли китобларни сўйган нарсаларини ейиш мумкинми? Хоссатан рассияда.Рассиядаги дўконлардан гўшт сотиб олиб ейиш мумкинми? Илтимос далиллар билан.

Жавоб:

Бисмиллах вассолату вассаламу ала росулиллах, Оллох таъоло деди: «Китоб берилган кимсалар (яхуд ва насоро)нинг таомлари сизлар учун халолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун халолдир» шу оятга биноан ахли китобларнинг таомлари мусулмонлар учун халол, гўшт хам шу жумладан. Бунга уларнинг яшайдиган маконларининг алокаси йўк, эътибор уларнинг ахли китоблигида.

Биз русиянинг дўконларида сотилаётган гўштларга халол ёки харом деб хукм кила олмаймиз. Чунки у хайвонлар (кўй ва моллар)ни сўйганлар мусулмон, насроний ёки дахрий бўлиши мумкин. Биз ахли китоб деганда ўрисни, мусулмон деганда ўзбек ёки татарни тушунмаслигимиз керак. Хукм вокеъдан вокиф бўлган кишига хаволадир. Бизнинг фикримизча русия дўконларидаги гўштлар шубхали. Нўъмон ибн Башир ривоят килган хадисда «...кимки шубхалардан эхтиёт бўлса дини ва шаъни учун бароатни хосил килибди. Шубхаларни килган кимса харомни хам килади. Бунинг мисоли ихота килинган жой атрофида кўй бокаётган чўпонга ўхшайди. Кўйлари ихотанинг ичига ўтиб кетиши мумкин» Муслим ривояти.