Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бу тариқа кўздан сақланиш жоиз эмас

3124 марта кўрилган

Савол:

Айрим одамлар овқат еётган пайтларида биров уларга қараб турганини кўрса, кўз (суқ) тегишидан қўрқиб, таомидан бир бўлагини ерга улоқтиришади. Шундай қилиш дуруст бўладими?

Жавоб:

Бу фосид-бузуқ эътиқоддир ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига хилофдир: «Бировингизнинг таомидан бирон луқма ерга тушса, унга ёпишган (чанг-тупроқ)ни қоқиб-кетказиб, уни есин» (Муслим: №5426).

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/120).