Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Гуноҳкор одамнинг Аллоҳнинг раҳматига суяниши тўғрими?

3240 марта кўрилган

Савол:

Гуноҳ қилаётган одамни маъсиятдан қайтарилса, у Аллоҳ таолонинг «Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва меҳрибон Зотдир» оятини ҳужжат қилса, унга нима дейилади?

Жавоб:

Агар у шу оятни ҳужжат қилса, биз унга мана бу оятни ҳужжат қиламиз: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!» (Ҳижр: 49-50).

Унга яна мана бу оятни ҳужжат қиламиз: «Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зот эканини ва албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон эканини билингиз!» (Моида: 98).

Агар у ражо (Аллоҳнинг кечиришига умид бахш этувчи) оятларни ҳужжат қилса, унга ваъид (азоб билан огоҳлантирувчи) оятлари билан жавоб берилади.

Аслида, унинг бу жавоби енгил-бепарво сановчи кишининг жавоби бўлиб, бир баҳонадан бошқа нарса эмас. Биз унга айтамизки, Аллоҳдан қўрқ, Аллоҳ сенга фарз қилган ишларни адо эт ва Ундан мағфират сўра. Чунки, Аллоҳ фарз қилган ишларни адо этувчи ҳар бир киши ҳам уларни лойиқ бўлганидек, комил суратда адо этолмайди.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/112).