Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Кофирларни омонатдорлик ва ростгўйлик билан сифатлашнинг ҳукми

3114 марта кўрилган

Савол:

Кофирларни ростгўйлик ва омонатдорлик билан сифатлаган кишининг ҳукми қандай?

Жавоб:

Аслида, ёлғончилик, хиёнаткорлик, муттаҳамлик кофирлар ичида мусулмонлар орасида тарқалганидан кўра анча кенг тарқалгани кўриниб-билиниб турган воқеъликдир. Бироқ, шундай бўлса-да, агар уларда ростгўйлик ва омонатдорлик сифатлари ҳақиқатан мавжуд бўлса, бу – Ислом унга чақирадиган гўзал ахлоқлар бўлиб, аслида мусулмонлар гўзал ахлоқларга эришиш ва шу билан бирга ажру-савоблар ҳосил қилиш учун уларни ўзларида мужассам этишлари зарурдир. Кофирлар эса, ажру-савобни мақсад қилмаган ҳолда, фақат одамларни ўзларига тортиш ва моддий манфаатлар ҳосил қилиш мақсадида муомалаларида ростлик ва омонатни ўзларига лозим тутган бўлишлари мумкин.

Мусулмон киши бундай ахлоқлар билан хулқланса, ўзи топадиган моддий манфаатига қўшимча равишда шаръий буйруқни ҳам адо этган ва бу билан Аллоҳ таолонинг ажру-савобига ҳам эришган бўлади. Мусулмон билан кофир ўртасидаги асосий фарқ ҳам шундадир.

Аммо, хоҳ шарқдаги, хоҳ ғарбдаги куфр давлатларида ростлик ва омонатдорлик қарор топгани ҳақидаги гап, агар рост бўлса, бу уларда авж олган кўп ёмонликлар олдида денгиздан томчидек деб айтилса, муболаға бўлмаса керак. Мабодо, ундай бўлмаган тақдирда ҳам, улар ҳақ-ҳуқуқлар ичида энг улуғ бир ҳақни – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққини инкор қилишган. «Зотан, ширк келтириш энг катта зулмдир» (Луқмон: 13). Улар ҳар қанча эзгу амаллар қилишмасин, бу уларнинг ёмонликлари, куфру зулмлари олдида жуда оздир.

(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава:3/23).