Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳижобни масхара қилишнинг ҳукми нима бўлади?

3135 марта кўрилган

Савол:

Шаръий ҳижоб билан ҳижобланган аёл устидан кулиш ва ҳижобни «ажина», «қора шарпа», «ўзи юрар чодир» каби сўзлар билан таҳқирлаш ва масхара қилиш ҳукми нима бўлади?

Жавоб:

Ким мусулмон эркак ёки аёлни ислом шариатини маҳкам ушлагани учун масхара қилса, кофир бўлади, муслима аёлнинг шаръий ҳижоб билан ҳижобланишини масхара қиладими, ундан бошқа ишларними, фарқсиз.

Ибн Умар ва бошқалардан – розияллоҳу анҳум – ривоят қилинади: «Табук ғазотида бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларини назарда тутиб: «Анави қориларимизга ўхшаган қоринларига рағбатлироқ, тиллари ёлғончироқ, (душманга) йўлиққан пайт қўрқоқроқ одамларни кўрмадик», деди. Шунда Авф ибн Молик: «Ёлғон гапирдинг, ўзинг эса мунофиқсан, бу гапингни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтаман», деди. Шундан сўнг Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кетди. Борса, Қуръон ундан аввал хабар бериб бўлган экан. Кейин ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлга отланиб, туяларига минган ҳолда эдилар. У: «Ё Расулуллоҳ, биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб айтгандик, йўлни қисқартириш учун йўлчиларнинг гапларини қилиб келаётгандик», деди. Ибн Умар айтади: «Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари қоринбоғига осилиб олгани, тошлар оёқларини қонатиб юборгани кўз ўнгимда турибди. У тинмай: «Биз баҳслашиб, ҳазиллашиб келаётгандик», дер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65-66) оятини ўқирдилар ва унга ўгирилиб қарамасдилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг мўминларни масхара қилишини Аллоҳни, Унинг оятларини ва Унинг пайғамбарини масхаралаш деб эътибор қилдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 2/24).