Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Сеҳрни кетказиш учун сеҳргарга мурожаат қилиш мумкинми?

2998 марта кўрилган

Савол:

Саҳрланган киши ўзидаги сеҳрни кетказиш учун сеҳргарга мурожаат қилиши мумкинми?

Жавоб:

Бундай қилиши жоиз эмас. Чунки, Имом Аҳмад ва Абу Довудлар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нушра ҳақида сўралганда: «У шайтоннинг амалидан», деб жавоб берганлар (Ас-силсилатус-саҳиҳа: №276). (Нушра деб сеҳрланган кишидаги сеҳрни сеҳр воситасида ечишга айтилади.) Сеҳрни даволаш учун кифоя қилгудек табиий даволар ва шаръий дуолар мавжуд. Зотан, Аллоҳ таоло бир дардни туширган бўлса, албатта унинг давосини ҳам туширган, буни билган билади, билмаган билмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даволанишга буюрганлар ва ҳаром билан даволанишдан қайтарганлар, «Даволанинглар, ва (лекин) ҳаром билан даволанманглар», деганлар (Ҳасан, Ас-силсилатус-саҳиҳа: №1633). У зот яна шундай деганлар: «Аллоҳ умматимнинг шифосини уларга ҳаром қилган нарсада қилмади» (Заиф, Заифул-жомиъ: №1637. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан мавқуфан ривоят қилинган саҳиҳ ривоят борки: «Аллоҳ сизларнинг шифоингизни сизларга ҳаром қилган нарсада қилмади» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: №1633).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 1/557).