Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Имомликка ким ҳақлироқ?

3161 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум азиз устозлар. "Имомликка ким кўпроқ ҳақлироқ" (мeҳмонми ёки мeзбонми?) илтимос саволда мана шу нарсани ҳам этиборга олинглар.

Жавоб:

Бир кишининг уйига меҳмон кeлган бўлса, улар масжидга чиқиш имкони бўлмагани боис уйда жамоат билан намоз ўқимоқчи бўлсалар, илми озроқ бўлсада уй эгаси имомликка ҳақлироқ бўлади. Чунки Абу Масъуднинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам имомликка ким ҳақлироқ эканлиги ҳақида гапира туриб ушбу сўзларни ҳам айтганлар: «Бир киши бошқасининг салтанатида имомликка ўтмасин, унинг уйида унга хос бўлган ўринга фақат унинг изни билангина ўтирсин» (Муслим ривояти). “Салтанат” умумий сўз бўлиб ўрнига қараб ишлатилаверади, унинг энг олийси бирон юртнинг ҳокимлиги бўлса, кичикроғи уй эгасининг хонадонидаги салтанати. Зеро у хонадонининг ҳокимидир. Бундан бошқа Табароний “Кабир”да келтирган асарда Иброҳим айтади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд Абу Мусонинг ҳузурига келди, суҳбатлари асносида намоз вақти бўлиб қолди. Намозга иқомат айтилгач, Абу Мусо орқага тисарилди, шунда Абдуллоҳ унга: “Уй соҳиби имомликка ўтиши суннат эканини биласизку” деди. Абу Мусо имомликка ўтмасликка қаттиқ туриб олди, ва ниҳоят иккалаларидан бирининг мавлоси имомликка ўтди”. (Ҳофиз Ҳайсамий “Мажмауз завоид” да ровийлар “Саҳиҳ” ровийлари деган)

Уй эгаси илмлироқ бўлсин, бўлмасин агар истаса ўзи имомликка ўтади, истамаса бу ҳаққидан воз кeчиб меҳмонни имомликка ўтказса бўлавeради. Бу ҳақ фарз эмас, балки мустаҳабдир.