Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Фарз ўқиётган одамга нафл ўқимоқчи бўлган киши иқтидо қилса бўладими?

2777 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум биродарлар мeнинг саволим: Агар бир одам фарз номозни адо қилган бўлса, яна бошқа бир одам фарз намоз ўқиятган бўлса фарзни адо қилган одам нафл номоз ўқиши кeрак эди у фарз ўқиётган одамга, нафлга ният қилиб қўшилса бўладими? Аллоҳ сизларни доим ҳимоясида сақласин шунга жавоб бeрсангизлар.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом, сиз айтган ҳолатда фарз ўқувчига равотиб суннат нияти билан қўшилиш тўғри бўлмайди. Чунки у одам уч ёки тўрт ракъатли намоз ўқиётган бўлади, маълумки равотиб суннатлар икки ракъатдан ўқилади. Агар шунчаки нафл намоз ўқимоқчи бўлса қўшилиши мумкин. Балки бу фазилатли амал бўлиб саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга буюрганлар. Кунларнинг бирида саҳобалардан бири жамоат намозидан кеч қолади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабини сўраганларида у бир нарса дейди, кейин намозга бошлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Мана бунга садақа қиладиган бирон киши йўқми, у билан бирга намоз ўқиса» дейдилар. Саҳобалардан бири туриб у билан намоз ўқийди. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари.

Фарз намозини ўқиган одам бошқа бир масжидга борса, жамоат намоз ўқиётган бўлса, уларга қўшилиб ўқиса бу намоз унинг учун нафл бўлиб қолавeради. Бироқ бу нафл равотиб суннат ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам.