Сешанба 16 Апрель 2024 | 7 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бенамозларнинг ҳукми қандай бўлади?

4779 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум азизлар, илтимос бизга беномозлар тўғрисида китоб ва суннатдаги ҳукмлар, улар билан қандай муомала қилиш тўғрисида ёзиб юборсангиз

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ

Бенамозларни энг аввало намозга чақирилади, уларга унинг фарзлиги, уни тарк қилиш қаттиқ гуноҳ эканлигини тушунтирилади. Исломий давлатда намозни тарк қилган кишини қамаб қўйилади, то намозга қайтгунича таъзирини берилади. Қайтса қайтди, агар қайсарлик қилиб туриб олса ва намоз ўқимаса уни қатл қилинади. Бу қатлни баъзи уламолар ҳаддан (шаръий жазо сифатида), баъзилар таъзийран деганлар.

Бизнинг ҳозирги ҳолатларимизда фақат даъват қилинади, холос. Бенамознинг устидан дабдурустдан кофир деб ҳукм чиқарилмайди. Чунки, унинг бир неча узри бўлиши мумкин. Аввало диний тушунчанинг йўқлиги. У мусулмонлар ичида туғилиб қолган ва исми Абдулло деб қўйилган, холос, бўлиши мумкин. Умри бўйи намоз ўқиш фарз деган таълимни олмаган ёки намоз ўқилганини кўрмаган. Ёки у одам эл қатори тўй-томоша, маъракаларда қатордан қолмай деб намозга тўғри келиб қолса унинг моҳиятини тушунмаган ҳолди ўқигандир. Бироқ бошқа пайтда намоз ўқишни хаёлига ҳам келтирмас. Яна бир одам сиёсатдан шер ясаб намоз ўқисам қамалиб кетаман болаларим оч қолади дейиши мумкин. Яна бири бола-чақани боқиш керак деб эртаю кеч ишлайди ва намоз ўқигани вақт топмайди ва ҳоказо сабаблар кўп.

Шунинг учун бенамозларга аввало узр исталади. Улардан узрларни бартараф қилингандан кейин ҳам намозга қайтмасалар. Одам улар ҳақида қўлидан келган ишларни қилади. Масалан: бирор муносабат билан ошга чақирса бормайди, тўйи, маъракасига бормайди, қиз олди берди қилмайди. Ўлимида қатнайшмайди..

Бенамозлар ҳақида умумий қилиб намоз ўқимаган кофир дейиш билан сен намоз ўқимайсан экан, сен кофирсан дейиш ўртасини яхши фарқлаш лозим. Далиллар намозни тарк қилган кишининг ният-мақсадидан қатъий назар кофир эканига далолат қилмоқда. Бу ҳукмни муайян одамга татбиқ қилиб фалончи намоз ўқимайди у кофир деб айтиш учун намознинг фарзлиги ҳақида унга ҳужжат қоим қилинади ва унинг шубҳаларини бартараф этилади. Ана шунда ҳам у намозга қайтмаса унга кофир ёки муртад деб ҳукм қилинади. Бу ҳукмни ислом давлатининг ҳокими ёки унинг қозиси чиқаради.

Бенамозлар намознинг фарзлигини инкор қилсалар уларнинг кофирлигида шубҳа йўқ. Аммо унинг фарзлигини инкор қилмасдан уни сурункали ташлашлари уларнинг муртадликларига далолат қилади, агар улар аслида мусулмон бўлишса. Шунинг учун баъзи муҳақкик уламолар бир киши йиллаб намоз ўқимаса кейин қайтадан мунтазам равишда намоз ўқишни бошласа аввалги намозларининг қазосини ўқийдими деб сўралганларида. Йўқ, улар намозни бошлаган кунларидан эътиборан мунтазам намозларини ўқийдилар, аввалгиларини қазо қилмайдилар. Уларнинг ҳолати янги исломга кирган кишига ўхшайди ислом аввалдаги нарсаларни ювиб юборади дейдилар. Ҳадисда «биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги ахд намоз, ким уни тарк қилса кофир бўлади» (Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа) «Банда билан ширк ўртасида намозни тарк қилиш бор, холос.» (Муслим) «Ким намозни қасддан тарк қилса ундан Аллоҳнинг зиммаси пок бўлади» (Ибн Можа ва Бухорий "Адаб ал-Муфрад"да) дейилган. Валлоҳу аълам