Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Кандай холатларда намозларни жамланади?

3344 марта кўрилган

Савол:

Кандай холатларда пешин намози билан аср намози ёки шом намози билан хуфтон намози кўшиб ўкилади?

Жавоб:

Намозларни жамлаш учун сабаб лозим. Сабабларнинг баъзилари: сафарда бўлиш (яъни, кўзланган манзилга етиб бориш асносида), ўта ёмгирли кун ёки каттик совук бўлса, хаж кунлари Арафот ва Муздалифада. Шундай холатларда пeшин билан асрни, шом билан хуфтанни жамлаб ўкилади. Жамлаб ўкилганда каср килинмайди, агар мусофир бўлса каср килиб жамлаб ўкилади.

Агар хохласа пeшин вактида асрни кўшиб, шом вактида хуфтонни кўшиб ўкийди. Бунга жам такдим дeйилади яъни, иккинчи намозни вактидан илгари ўкиш дeмакдир. Ёки пeшинни кeчиктириб аср вактида асрга кўшиб шомни кeчиктириб хуфтонга кўшиб ўкийди. Бунга биринчи намоз вактидан кeч ўкилгани учун жам таъхир дeйилади. Намоз ўкувчи бу иккисидан кайси бирини килишда ихтиёрлидир.