Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тахажжуд намозини кай йўсинда ўкиш вожиб?

16124 марта кўрилган

Савол:

Тахажжуд намозини кай йўсинда ўкиш вожиб? Ушбу намозни овоз чикариб ўкилса хам бўлавeрадими, ёки факат овозсиз ўкиладими?

Жавоб:

Тахажжуд намози бизда хуфтанга кўшиб ўкиладиган витр намозини туннинг учдан бири ўтгандан бошлаб то субх содик чиккинуга кадар ўкилиши мумкин бўлган намоздир. Унинг ракатлари турлича бўлади: 3, 5, 7, 9, 11 ракат бу ракатларни икки-икки ракатдан ўкиб охирида бир ракат ёки уч ракат билан тугатади. Витрни бир ракат билан тугатиш хакида имом Бухорий беш ўринда хадис ривоят килганлар. Киши бу ракатлардан кодир бўлганича ўкиши мумкин. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кўпрок 11 ракат ўкирдилар. Уни овоз чикариб хам, ичида ўкиса хам бўлади. Таровeх намози айни тахажжуддир, бирок уни 23 ракат ўкилади. Бунинг сабаби Умар розияллоху анху мусулмонларни таровeхга жамлаганларида шу ададга жамлаганлар.

Тахажжуд ўкиётганда узунрок кироат килинади, рукуъ ва саждаларда хам узокрок туриб, кўпрок тасбeх айтилади.