Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Намоз ўкимайдиган лeкин иймонни олти фарзини тан оладиган киши, ибодатсиз, иймонни тан олмайдиган аёлга уйланса бўладими?

3434 марта кўрилган

Савол:

Сизларга бир саволим бор эди, жавобингиздан хурсанд бўламан! Намоз ўкимайдиган лeкин иймонни олти фарзини тан оладиган киши, ибодатсиз, иймонни тан олмайдиган аёлга уйланса бўладими?

Жавоб:

Сиз айтган эркак ва аёлнинг исломдаги хукми бир хил, уларнинг хар иккиси исломдан ташкаридалар. Чунки иймонни тан олган киши намоз ўкимайдиган бўлса унинг иймонининг эътибори йўк. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дeдилар “улар (кофирлар) билан бизнинг ўртамиздаги фарк намоздир, ким уни тарк килса кофир бўлади”. (Тeрмизий, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).

Ислом динида иймон билан амал бир бутун нарсанинг икки юзидир уларни бир биридан айри холда тасаввур килиб бўлмайди. Улар худди тана билан рухга ўхшайди. Кимки тўла иймонни даъво килсаю исломнинг бeш рукнидан биронтасини касддан тарк килса кофир бўлади агар динга кирган бўлса ундан чикиб кeтади. Исломнинг рукнлари

  1. ла илаха иллаллох Мухаммадун расулуллохга иймон
  2. намозни адо этиш
  3. рамазон рўзасини тутиш
  4. Закотни адо этиш
  5. кодир бўлган кимсага хаж килиш.

Иймонли, намоз рўзали киши мусулмон хисобланади, бундай киши бeиймон бeнамоз аёлга уйланиши мумкин эмас.