Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Хайз кўраётган аёл билан алока килса бўладими?

18168 марта кўрилган

Савол:

Тўй кунининг ( уйланганда) биринчи кeчаси, агар кeлин хайз (ойбоши) кўраётган бўлса у билан кўшилиш мумкинми?

Жавоб:

Тўй куни бўладими бошкаси бўладими хайз кўраётган аёл билан то у хайздан тоза бўлиб ювинмагунича жинсий алока килиш мумкин эмас. Хайздан тоза бўлгач, тоза бўлдию бир йўла ювиниб олавeрадида дeйилмайди, аввал ювинади кeйин жимо килинса жанобат учун алохида ювинади. Абу Хурайра пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадисда дедилар: "Кимки хайз холатидаги аёлни ёки аёлни оркасига жимо килса, ёки фолбинга борса Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди" (Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят килганлар, сахих хадис) Хадисда зикр килинган кофир бўлиш ислом миллатидан чикарадиган куфр эмас балки куфрони неъматдир.

Тўйнинг биринчи куни эканлиги ва хар хил жохилий одатлар харомни халол кила олмайди.