Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Шухрат кийимини кийса бўладими ва улар кайсилар?

3230 марта кўрилган

Савол:

1. Шухрат кийими ва чиройли кийим кийишнинг хукми нима?

2. Кандай кийимларни шухрат кийими деб айтиш мумкин?

Жавоб:

1. Шухрат кийими харомдир. Ибн Умардан келган хадис бунга далилдир: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки дунёда шухрат кийимини кийса Аллох таъоло киёмат куни унга хорлик кийимини кийдиради»- дедилар. Ахмад, Абу Довуд ва ибн Можа ривояти. Аммо чиройли кийим кийиш эса жоиздир, бунинг далили ибн Масъуддан ворид бўлган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Калбида зарра микдорича кибри бор одам жаннатга кирмайди»- дедилар. Шунда бир киши деди: баъзи бир кишилар борки кийимининг, ковушининг чиройли бўлишини яхши кўради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох чиройликдир, чиройни яхши кўради. Кибр хакни инкор килиш ва одамларни менсимаслик» Ахмад ва Муслим ривояти.

2. Ибнул Кайюм -рохимауллох- шухрат кийимини бундай таъриф этган: У кийимларнинг энг олийси ва энг пасти. Файзул кодирнинг сохиби айтади: Энг паст кийимнинг шухрат кийими дейилишига сабаб, уни кийишлик одамларнинг назарларини жалб этганидир.

Ибнул Кайюмнинг сўзлари бу бобда коидадир. Мода кийимлари хам шухрат кийимлари жумласидандир.