Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Телевизордан фойдаланса бўладими?

3341 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум! Баъзи давраларда телевизордан фойдаланиш мусулмонлар учун тўгри келмайди дейишадилар. Бу тўгрими? Телевизор, компютер каби замонавий техникадан фойдаланмаслик мусулмонларни ўз душманидан кучсиз этиб кўймайдими?

Жавоб:

Бизнинг назаримизда телевизорнинг оддий пичокдан фарки йўк. Гап фойдаланишда. Агар пичокдан нохак кон тўкишда фойдалансангиз бу иш харом бўлиб жуда катта гунох килган бўласиз. Агар шу пичокдан кўй сўйишда (масалан айтайлик курбонлик кўйини сўйишда) фойдалансангиз айни савоб ишни килган бўлиб, ажр оласиз.

Агар телевизордан исломда харом килинмаган нарсаларни кўрилса ва компютердан хам шу тарика фойдаланилса зарари йўк. Сиз айтганингиздек баъзи давраларда телевизорни ёмонланиши кўрсатувларнинг бузуклигида бўлса керак. Чунки, хозир биронта мамлакатда харом нарсалар аралашмаган кўрсатув йўк. Энди кўрсатувларнинг яхшисини, халолини кўриб, харомини ўчириб кўядиган марди комил жуда оз топилади.

Хулоса шуки телевизор, компютер ва барча асбоблардан шариат кўрсатмаларига зид бўлмаган холда фойдаланмок жоиз. Агар бир киши яхши кўрсатувларни кўриб, ножоиз кўрсатувдан ўзини тиёлмаса бундай кишига ўша яхши кўрсатувни кўрсатадиган жихоздан фойдаланиш харом бўлади. Фикхий коидаларнинг бири шундай дейди: «Харомга олиб борган нарса хам харом. (гарчи у халол бўлса хам ИНТ)». 18/05/2001