Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Сигарет чекиш харомми?

6365 марта кўрилган

Савол:

Сигарет чекиш харомми?

Жавоб:

Сигарет чекиш харом. Бунга далил: «Ўзингиз ўзингизни ўлдирманг! Албатта Аллох сизларга мехрибон бўлган зотдир» (Нисо: 29). «Ва ўзингизни халокатга ташламанг!» (Бакара: 195). Тиббиёт хам сигарет чекишнинг зарарини исботлади. Зарарли нарса харомдир. Яна бир далил Аллох деди: «Аллох сизлар учун хаёт кечириш сабаби килиб кўйган молларингизни аклсиз (бехуда сарфлайдиган) кимсаларга бермангиз» (Нисо: 5). Аллох ушбу оятда аклсиз кимсаларга молларимизни беришимиздан кайтармокда. Чунки, улар бу молларни бехуда сарф килиб йўк килиб юборадилар. Сигарет сотиб олиш учун сарфланган пулнинг исрофлигида шак-шубха йўк. Оят бу ишнинг мумкин эмаслигига далолат килмокда. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам молни имсроф килишдан кайтарганлар. Унинг харомлиги сабабларидан; пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Зарар бериш йўк, зарарланиш хам йўк». Сигарет чекиш зарар келтиради. Чекиш билан инсон сигаретга богланиб колади. Уни тополмай колса юраги сикилади. Дунё унинг кўзига тор кўринади. У ўзи бехожат бўлган кийинчиликларни ўзига ўзи орттиради.

Мухаммад ибн Солех ал-Усаймин (рохимахуллох)

Мавзуга оид боғламалар