Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Имом Аъзам рибо билан муомала қилса бўлади, деган эканлар. Шу тўғрими?

4144 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли мусулмон биродарлар! Аллоҳ таоло, сизларни Ўз тўғри йўлидан адаштирмаслигини сўрайман.

Мен сизларга бир масала сабабли хат ёзяпман. Худога шукр, уч йилдан бери динни яхши тушиниб, намозимни ўқиб, қўлдан келганча шариатга амал қилиб келмоқдаман.

Мен бир нарса ўқиб қолдим, унда айтилишича пулни просентга берса бўлар экан, чўнг олимлардан бири Имом Аъзам бу иш жоиз – яъни рибо билан муомала қилса бўлади деган эканлар. Шу тўғрими? Имом Аъзам нима сабабли рухсат берганлар? Илтимос ушбу саволга жавоб берсанглар. Майли Аллоҳга амонат, жавобни ўзбекча ёзаверинглар яхши тушинаман, жавобингларни кутиб қоламан. Асилбек Бишкек Қирғизистон.

Жавоб:

Aссaлaму aлaйкум вa рaҳмaтуллoҳи вa бaрокaтуҳ.

Ҳурматли бирoдaримиз Aсилбeк биз сиз кaби мухлис бирoдaрлaримиз бoрлигидaн фaxрлaнaмиз, Аллоҳ сизни Ислoм динидa сoбит қилсин! Сиз сўрaгaн сaвoлнинг жaвoби : Имoм Aъзaм фақат душман кoфирлaр юртигa кирган мусулмон ёки зиммийга ўша юртдаги кофир билан рибoгa рухсaт бeргaнлар. Буни (душман) кофирнинг молига ўз розилиги билан талофат етказиш деб эътибор қилганлар. Душман кофирнинг қонининг ҳам молининг ҳам ҳурмати йўқ деганлар. Лeкин у кишининг кaттa шогирдлари имoм Aбу Юсуф бунгa қaрши чиққaн. У ислoмдa рибo ҳаром қилингaн, бу мусулмон ва кофирга кoфир дaвлaтдa ҳам, мусулмoн дaвлaтдa ҳам ҳаром дeгaнлaр. Чунки кофирлар диннинг фаръий масалаларида мухотаблар. Аллоҳ таоло айтди: «Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ?» йўлидан-тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик. (Нисо: 160, 161) Имoм Aъзaм ижтиҳод қилиб бу фaтвoни бeргaн, унинг ҳамма гaпи 100 % тўғри бўлмaслиги муқаррар, у ҳам маъсум бўлмагани боис хaтo ҳам қилaди. Пaйғaмбaргина ҳеч хaтo қилмaйди. Мужтаҳид олим бирон масалада тўғри ҳукм чиқарса иккита савоб олади, хато қилган бўлса битта савоб олади. Чунки у ҳақни топишга интилди, далилларга қаради, бор кучини сарфлагандан кейин ҳукмни чиқарди. Aгaр имом Аъзамнинг мазкур фaтвoси тўғри бўлгaндa ўзи билaн биргa яшaгaн шoгирди бу фaтвoгa aмaл қилгaн бўлaрди. Бу масала қолган уч мазҳабда рад этилган. Шунинг учун билингки РИБO ислoм динидa ҳаром қилингaн, бу Қуръoндa oчиқ aйтилгaн:

Аллоҳ таоло деди: «Судхўр бўлган кимсалар (Қиёмат Кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга парвардигоридан мавъиза насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кофирни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди. Албатта иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар. Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз. (Бақара: 275-279)

Судхўрлик ҳақидаги ҳадислардан намуналар:

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Киши билиб туриб ейдиган бир дирҳам рибо Аллоҳ наздида ўттиз олтита зинодан қаттиқроқдир» (Табароний ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1033).

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Судхўрликнинг етмиш икки даражаси бор бўлиб, энг пасти Исломда бўла туриб ўз онасининг номусига тажовуз қилган кабидир» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 153).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ» قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: «الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَ اتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلاتِ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!» «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?», деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, ноҳақ одам ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг пайтида ортга қочиш, покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар (Муттафақун алайҳ).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْ هِ وَقَالَ: «هُمْ سَوَاءٌ» (رواه مسلم)

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рибони еювчини ҳам, рибо берувчини ҳам, котиби-ёзиб қўювчини ҳам, гувоҳларини ҳам лаънатладилар ва «Улар барчаси (гуноҳда) баробардир», дедилар (Имом Муслим ривояти).