Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳизбут таҳрир қандай фирқа, унинг йўли тўғрими?

5203 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум Азиз мўъмин биродарлар менинг сизларга биргина саволим бор сизлардан илтимос менга ҳизбут таҳрир қанақа фирқа ва бу йўл тўғрими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалам ҳурматли биродар саволингизнинг жавоби қуйидагича:

Устоз Абдулвалий қори аканинг бир сўзлари бор эди: “Фараз қилинсаки, Ислом дунёсида фақат битта ҳизб бор, унинг вужуди (турган-битгани) яхшилик, ундан мусулмонларга фақат фойда келади ҳеч бир зиён келмайди. Бу ҳизб сабабли мусулмонлар иккига бўлиниб буниси ҳизбчи буниси ҳизбчи эмас бўлиб қолишининг ўзи зарар жиҳатидан кифоя, бир бутун мусулмонлар жамоасини иккига бўлган ҳизбда хеч қандай яхшилик йўқ.”

Энди бу каби ҳизблар икки, уч, ўнлаб бўлсачи? Ҳар бири ўзимники тўғри дейди. Шунинг учун нажот йўли битта, буни бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганлар “Пайғамбар ва саҳобалар юрган йўлдан юриш, Қуръон ва суннат маъноларини улар тушунгандай тушиниш” фалоний ҳизбнинг манҳажи ва фикрига биноан тушуниш эмас…

Ҳизбут таҳрирнинг тутган йўли тўғрими ёки нотўғрими деган саволга шундай жавоб берамиз: Ислом умматида вужудга келган бирон тоифа йўқки, унда қайсидир миқдорда тўғрилик бўлмаса. Бу тўғриликнинг бўлиши табиий, чунки Ислом энг тўғри йўл. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Хаворижлар”ни шундай сифатлаганлар: «Сизларнинг ичингиздан бир қавм чиқади, уларнинг намозлари олдида намозларингизни, рўзалари олдида рўзаларингизни, амаллари олдида амалларингизни ҳақир (жуда кам) деб биласизлар, улар Қуръон ўқийдилар лекин Қуръон уларнинг ҳалқумларидан у ёққа ўтмайди. Улар ўлжага теккан ўқ (тезлигидан) уни тешиб (қуп-қуруқ ҳолатда) чиқиб кетгандек диндан чиқадилар.» Бошқа ривоятда «Уларни кўрсам Самуд қатли омидек қатли ом қиламан» дедилар. Хаворижлар Исломда чиққан энг ёмон фирқалардан, уларнинг қатли вожиб. Шундай бўлсада уларнинг амалларига қараган одам ўйланиб қолади, шундай ибодатли кишиларни қандай адашган дейилади, деб. Биз бу билан ҳизбут таҳрирни хаворижларга ўхшатмаяпмиз, бундан Аллоҳ сақласин. Улар аҳли суннатдаги одамлар лекин манҳажларида хатоликлар бор. Оқил одам тўғри йўл турганда хатоси бор йўлни танламайди.