Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Интернетда фохишаларнинг суратлари чикиб колса?

4518 марта кўрилган

Савол:

Интернет сахифаларига керакли хабарлар, фойдали илмлар оламан деб кирган бирок, каршисидан фохишаларнинг суратлари чикиб колган йигитга кандай насихатларингиз бор.

Жавоб:

Азиз биродар Аллохга хамдлар бўлсинки сизга кўпчилик эга бўлмаган имкониятни бериб кўйибди, у хам бўлса интернетдан фойдаланиш. Албатта интернет, имкониятлари чексиз бўлган замонавий воситадир. Бундан ким кандай фойдаланади, ўзингиз айтмокчи унинг сахифаларини вараклар экансиз энг яхши ва энг ёмон нарсалар чикаверади. Шунинг учун сиз ўзингизга дунё ва охиратда фойда берадиган нарсаларни кўришга харакат килинг, шуни хам эсдан чикарманки, Аллох сизни хар кандай холатда кўриб, килаётган ишингизни билиб туради. Колаверса унинг фаришталари хам каламларини кўлларида тутган холда сизнинг хар бир килаётган ишингизни ёзиб бормокдалар. Сиз ана шу фохишаларнинг суратларига бирорта диндор биродарингиз олдида карашдан хижолат бўласиз. Шундай экан кандай килиб сизни яратган, ризк берган ва якин кунларда ўлдириб киёмат кунида хисоб китоб киладиган Аллохдан уялмайсиз.

Аллох барчамизга фойдали илм берсин!