Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бакара сурасининг охирги оятларида кандай хикмат бор?

6349 марта кўрилган

Савол:

Аллох таъоло Бакара сурасининг охирги оятларида "Хеч бир бандага токатидан ортик нарса юкланмаслиги"ни айтиши ва шу билан бирга "Эй, Алохим, бизга токатимиздан ортик нарсани юкламагин" деб дуо килишга арм этишида кандай хикмат бор?

Жавоб:

«Аллох хеч бир бандага токатидан ортик нарсани юкламас» деган ояти бу хабар бўлиб, мустакил жумладир, ундан бир оят аввалдаги оят нозил бўлганда «Ичингиздаги нарсани хох ошкор килинг, хох яширинг, Аллох сизларни ўша нарса билан хисоб китоб килади» бу сахобаларга жуда огир келди, «кайси биримиз калбига эга бўла олади» яъни кўнглимиздан баъзи гаплар ўтиб коладику, энди кандай киламиз, деганларида: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уларга «эшитдик, итоат килдик» денглар - дедилар. Шундан кейин Аллох таъоло колган оятларни нозил килди, ва улар билан аввалги оятни «Ичингиздаги нарсани хох ошкор килинг, хох яширинг, Аллох сизларни ўша нарса билан хисоб китоб килади»ни насх килди яъни хукми бекор бўлди, колаверса бизга кандай килиб дуо килишни ўргатди. Бунга ўхшаш оятлар кўп, улардан бири Фотиха сурасидир, Аллох таоло хадис кудусийда «Намозни (фотихани) ўзим ва бандам ўртамизда иккига бўлдим, бандамга сўраган нарсаси бўлади. ......Банда «ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн – сенгагина ибодат киламиз ва сендангина мадад сўраймиз» деганида Аллох таоло айтади «бу мен билан бандам ўртамизда, бандамга сўрагани» бу оятдан кейингилари дуодир. Фотихани Аллох ўз мархамати ила нозил килган ва унда биз нима деб Аллохни улуглашимиз, кандай дуо килишимизни бизга ўргатган ва биз качонки шу дуоларни килсак Аллох бизга ваъда килган ижобатининг бўлишини хадиси кудусийда баён килган. Бу албатта Аллох мархаматининг жуда кенглигига далолат киладики У ўзига ёкадиган дуоларни бизнинг тилимиздан килиб, айтиб, ўргатиб, оятларида нозил килган ва биз унга амал киладиган бўлсак бунинг эвазига ажру хасанотлар беради ва дуоларимизни кабул килади. Менимча сиз саволингизда сўраган хикмат маълум бўлди шекилли.