Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Салафлар хакида маълумот берсангиз уларни фирка деса бўладими? Нимага?

3878 марта кўрилган

Савол:

Салафлар хакида маълумот берсангиз уларни фирка деса бўладими? Нимага?

Жавоб:

Бисмиллах вас-солату вассаламу ала росулиллах ва баъд:

Исломда ёлгиз бир фиркани тан олинган уни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўз хадисларида «нажот топгучи фирка» ва «голиб бўлувчи тоифа» деганлар. Салафлардан мурод сахобалар, тобиинлар, табъа тобиинлар ва уларнинг изларидан борган барча ўтган солих кишилардир. Фирканинг маъноси таркоклик эканини аввалги жавобларимизда айтган эдик. Хулафо ар рошидинлар даврида мусулмонлар бир жамоа бўлишган. Шунинг учун уларни фирка деб атамок хатодир. Балки, улар Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганларидек «нажот топгучи фирка» нинг мезонидирлар. Тобиинлар ва улардан кейинги даврларда мусулмонлар жамоасида турли фиркалар чика бошлади. Шунинг учун ўшал фиркалардан биргинасини «нажот топгучи фирка» деб айтилса бўлади. Улар Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хабар берганларидек : «Улар жамоатдир» , «улар мен ва асхобларим бўлган нарса (яъни: эътикод, сўз ва амал) да бўлганлар». Жамоа хакида «улар сахобалар, бошка ривоятда илм, фикх ва хадис ахли» -дейилган. Аслида эса салафларни «алфиркатун ножия» «нажот топгучи фирка»деб айтмок маъно касб этмайди. Чунки, салаф дейилганда ана шу фиркадан бошкаси тушунилмайди. Бирок тўмток килиб «салафлар хам фирка бўлишган» - деб айтмок хато, мумкин эмас. Салафларга нисбатан «фирка» калимасини ишлатилганда «нажот топгучи» сифатини кўшиб «нажот топгучи фирка» деб айтмок лозим. Валлоху аълам