Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тазкия ва хусусан, тасаввуф хакида кандай фикрда булиш керак?

3354 марта кўрилган

Савол:

Тазкия ва хусусан, тасаввуф хакида кандай фикрда булиш керак?

Жавоб:

Тазкия ислом динида хар бир мусулмондан талаб килинган амалдир. Тазкиядан максад, инсон ўз нафсини шайтоний васвасалардан, амалларини ширк ва риёдан, таомларини шубхадан поклаш демакдир. Тазкиятун нафснинг энг олий кўриниши барча килаётган амалларида Пайгамбар саллоллоху алайхи ва салламга эргашишдир. Пайгамбаримиз бизга барча килинадиган амалларини кандай ва кайси дуолар билан килишни ўргатдилар. Бунинг учун сахифамиздаги дуолар рукнига каралса яхши бўлади.

Тасаввуф исломда янги ўйлаб топилган йўл бўлиб салаф солихларимиз сахобалар, тобеинлар тасаввуф ахлининг тарикасида ибодат килмаганлар, балки хар бир ибодатда пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламдан собит бўлган кўриниш ва зикрлар билан амал килганлар. Сўфийлар пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламни хурмат килишда гулув кетдилар холбуки пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам ўзлари бундан кайтарган эдилар. «сизлар насронийлар Ийсо ибн Марямни улуглагандек мени улугламанглар» дегандилар. Тасаввуф ахли ўзларига намуна килиб сахобаю тобеинларни ушламадилар, балки, кадимги адашган тоифаларни намуна килдилар, бориб бориб охири ахли китоблар каби мусикалар билан зикр тушадиган бўлдилар. Шайтон уларга бу ишларини зийнатлаб кўрсатди. Холбуки, мусика исломда харом килинган нарсадир.

Кани айтингчи кайси бир кутб даражасига чиккан ахли тасаввуф Абу Бакр розияллоху анхучалик ибодат килди, ёки иймони уникича бўлди. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Абу Бакрнинг иймонини Мадина ахлининг иймонига тенгларштирганлар. Сўфийларнинг даражалари кўтарилгани сайин улардан ислом фарз килган амаллар сокит бўла бошлайди. (бу уларнинг тарикатларида маълум нарса) Холбуки, пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам вафот топгунларича у кишидан бирор амал сокит бўлмади. Улар пайгамбардан хам улугмилар?! Сўфилардан бири бўлмиш Ибн Арабий охир окибат етган даражаси куфр бўлди, кўзга кўриниб турган хамма нарса унинг назарида илохга айланди.

Тасаввуф ахли гўёки пайгамбарнинг эсидан чикиб ўргатмай кўйган йўллар билан ибодат-риёзат килдилар, улар бу килмишлари билан пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам ўз вазифаларини тўла адо этмаган деган маънони тиллари билан ошкор эмас балки, амаллари билан баён этдилар. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «кимки бизникидан бошка амални киладиган бўлса унинг амали ўзига кайтарилади, ундан кабул бўлмайди» ва «кимки бизнинг ишимизда янги нарсани пайдо килса бунинг амали бекордир»

Энди Тасаввуф хакида кандай фикрда бўлишни ўзингиз хулоса килишингиз мумкин. Тасаввуф ахли хакида кўплаб китоблар ёзилган Ибн ал Жавзийнинг "Талбийсу Иблис" номли китобининг 230-370 бетигача сўз факат улар хакида боради.