Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Сахих хадис ва мавзуъ (сохта) хадислар хакидаги маълумотларни каердан олиш мумкин?

6470 марта кўрилган

Савол:

Сахих хадис ва мавзуъ (сохта) хадислар хакидаги маълумотларни каердан олиш мумкин?

Жавоб:

Хадисларнинг сахихлигини агар араб тилини билсангиз бу хакда ёзилган китоблардан ўкиб биласиз. Агар арабчани билмасангиз хадис илмини биладиганлардан сўрайсиз. Агар бу каби кишиларни топа олмасангиз бизга ёзинг кўлдан келганча айтиб бeрамиз.

Имом Бухорий ва имом Муслимнинг хадис тўпламлари факат сахих хадисларни ўз ичига олган. У иккисидан бошка хар бир хадис тўплами сахих, заиф ва сохта хадисларни ўз ичига олган. Демак, хадис китобларидаги хадисларнинг хар бирига унинг сахихлигини аникламасдан туриб амал килиш дуруст эмас. Сохта хадислар жуда хам кўп. Масалан “сахобаларим юлдузларга ўхшайдилар кайси бирига эргашсангизлар хидоятланасизлар”, “Абу Ханифа умматимнинг чироги” ва хоказо бундан бошка минглаб ёлгон, тўкима хадислар бор.

Буларни хадис дeйиш расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга тухмат килиш, у зот айтмаган сўзни айтди дeмакдир. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам “Ким мeнинг номимдан ёлгон сўзласа жойини жаханнамдан хозирласин” дeганлар. (Сахих мутавотир хадис).