Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг гўзал исмларининг шарҳи Устоз Абдулвалий Қори

991 марта кўрилган

Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Устозимиз Абдулвалий қори ака Жомеъ масжидида имом бўлиб турганларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини шарҳлаганлар. Бу шарҳни "Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар" деган маънодаги "ҳадис" асосида шарҳлаганлар. Кейинчалик устозимиз бу ҳадиснинг асли йўқ, тўқима эканини билганлар. Шундан кейин бу дарсларни тарқалмаслигини истаганлар. Устознинг ушбу дарслари қўлимизда бўлсада, устоз истамаганлари учун уларни сайтимизда ёйинламадик. Зеро, устоз ҳадисларни нақл қилишда жуда эҳтиёткор эдилар.

Эслатма: Устозимиз Абдулвалий қори ака — тафсир бўлсин, душанба дарсалри ёки пешиндан кейинги дарслари бўлсин — дарслари асносида бирон тўқима ҳадисни ёки заифроқ сўзни айтган бўлсалар, дарснинг санасига қараш эътиборга моликдир. Устознинг охирги пайтда айтган сўзларининг баъзилари аввалда айтганларига хилоф бўлиши мумкин, аксар ҳолатда охирги сўзлари тўғрироқ бўлади. Бу у кишининг аввалги сўзларидан қайтганларига далилдир.