Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Мужиб исмининг маъноси

3882 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Мужиб исми Қуръони Каримда бир жойда келган. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидаки, Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ таоло деди: "Самуд қавмига биродарлари Солиҳни юбордик. У деди: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар сизлар учун Ундан бошқа бирон маъбуд йўқ, бирон илоҳ йўқ. У сизларни ердан яратди, яъни сизларнинг яратилишингизни ердан бошлади, яъни отангиз Одам алайҳиссаломни шу ердан яратди ва сизларни бу ерни обод қилувчилар қилиб қўйди. Аллоҳга истиғфор айтинглар, сўнгра унга тавба қилиб қайтинглар. Албатта менинг Раббим Ўзи учун ибодатни холис қилганларга яқин, уларнинг дуосини ижобат қилувчидир.”

Аллоҳ таолонинг Мужиб исми — Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуо қилувчиларнинг дуоларини эшитиши, сўровчиларнинг саволларига ижобат қилиши, Унга дуо қилган мўминни ноумид қўймаслиги, Унга муножат қилиб илтижо қилган мусулмонни қайтармаслиги ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандалари Ундан барча диний ва дунёвий манфаатларини сўрашларини яхши кўришлигига далолат қилмоқда. Суннатун набавийяда дуо қилишга тарғиб ва Аллоҳ табарока ва таоло дуо қилувчиларни ижобат қилиши, сўровчиларга бериши ва У дуо қилганнинг дуосини қайтаришдан ва муножот қилганни ноумид қилишдан, сўраган одамдан сўраган нарсасини ман қилишдан кўра саховатлироқ бўлган саховатли, ҳаёли зот эканини баён қилган кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

Абу Довуд ва Термизий ва улардан бошқалар Салмон Форисий розияллоҳу анҳудан у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилганлар: Ул зот дедилар: “……” “Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. У бандасидан бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда уларни қуруқ-бўш қайтаришдан ҳаё қилади.” Илоҳий нузул ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар: “……” Муттафақун алайҳ бўлган, яъни имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ушбу ўта саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг улуғ сифатларидан бир сифат баён қилинмоқда. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабби ҳақида энг тўғри сўзни сўзлайдиган, ҳаммадан кўра Раббини яхшироқ танийдиган зот Аллоҳ ҳақида хабар бермоқда. Ул зот агар ҳадис сўзлайдиган бўлсалар фақат ваҳий билан сўзлайдилар, ўзларининг олдиларидан сўзламайдилар.  Айтадиларки: “Раббимиз табарока ва таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бир қисми қолганда қуйи осмонга тушади. Аллоҳнинг бу тушиши Аллоҳнинг улуғлигига лойиқ. Бунинг кайфиятини билмаймиз. Аллоҳ таоло Ўзининг жалолатига ва камолатига лойиқ бўлган суратда тушади ва айтадики: "Ким Менга дуо қилади Мен унинг дуосини ижобат қиламан. Ким Мендан сўрайди, Мен унга бераман. Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман.” Бу ҳадис Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадис.

Аллоҳнинг Мужиб,  яъни ижобат қилувчи исмига иймон келтиришнинг асарларидан — банданинг Аллоҳга бўлган ишончи кучаяди. Унинг Аллоҳдан бўлган умиди катталашади ва банданинг Аллоҳга юзланиши ва Унинг ҳузуридаги нарсаларда тама қилиши зиёдалашади ва бандадан Аллоҳнинг раҳматидан умидсизлик ва Унинг илтифотларидан ноумид бўлиб тушкунликка тушиш касали кетади.