Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг гўзал исмларининг шарҳи/6 Ал-Жаббор исмининг маъноси

4953 марта кўрилган

Аллоҳнинг Жаббор исми Қуръони Каримда бир марта Азиз исми билан бирга зикр қилинган.  Аллоҳ таоло деди: “……” “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган зотдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Мўминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутаккаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан пок.”

Жабборнинг уч маъноси бор. Биринчиси: Қаҳҳор маъносида бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарса устидан ғолибдир. Барча нарса Унга итоат қилган ва барча нарса Унга бўйсунгандир. Юқори олам ва қуйи олам ва улардаги улкан-улкан махлуқотларнинг ҳаммаси барча ҳаракатларида, саканотларида, яъни сукунатларида, қилаётгану, қолдираётган нарсаларида ўз подшоҳлари ва ишларини идора қилувчи зотга бўйсунгандир. Бу нарсалар ишни бошқаришда, буйруқ беришда бирон нарсага эга эмаслар ва на ҳукмда бирон нарсага эгалар, балки ишнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло учундир-буйруқ беришнинг ҳаммаси Аллоҳ учундир. Шаърий бўлсин, қадарий бўлсин, жазоий бўлсин, ҳукмларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло учундир. Аллоҳ таолодан Ўзга ҳоким йўқ. Ундан ўзга Раб ҳам, ундан бошқа илоҳ ҳам йўқ, маъбуд ҳам йўқдир.

Иккинчи маъноси: Аллоҳнинг раҳмат билан илтифот қилишига қайтади. Ул Зот синиқларни тузатади. Бу синиқ маънавий бўлсин, ҳақиқий бўлсин, синиқларни ҳам тузатади, қалбнинг синиқлигини ҳам тузатади. Камбағални бой қилади, оғирни енгил қилади, мусибатига улкан ажрни эваз қилиб бериш билан бирга, сабрга тавфиқ бериш ва соғайишини енгиллатиш билан мусибатланган ва касал бўлганларни тузатади. Аллоҳ Ўзининг улуғворлиги ва азаматига бўйсунган қалбларни, Унинг камолига итоат қилган, фазли ва неъматларини умид қилган аҳбобларининг уларнинг қалбларига солиб қўядиган муҳаббат, турли маорифлар, илоҳий тавфиқ, рушд ва ҳидоят билан уларнинг қалбларини хос кўринишда тузатади.

Дуо қилувчининг Аллоҳуммажбурний деган сўзида унинг ҳақиқати — бандани ислоҳ қилиш ва ундан барча ёмонликларни даф қилиш бўлган мана шу тузатиш мақсад қилингандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида шундай деб дуо қилардилар: “……” “Эй Аллоҳ, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени жабр қил-мени тузатгин, мени ҳидоятинга йўлла ва менга ризқ бер.” Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

Жабборнинг маъноларидан учинчиси: Ҳамма нарсалардан олий, Унинг учун олийликнинг барча маънолари; зотнинг олийлиги, қадрнинг олийлиги, қаҳрнинг, яни ғолибликнинг олийлиги У учун бўлган Зотдир. Куч-қудрат ёлғиз Аллоҳ учундир. Бандалардан ким зўравонлик қиладиган бўлса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди ва унинг ваийдига-қаттиқ қўрқитишига мустаҳиқ бўлади. Аллоҳ азза ва жалла ким зўравонлик қилган бўлса, уни қаттиқ жазо ва қалбларни муҳрлаш, қиёмат кунида дўзах ўтига киритиш билан қўрқитган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Шунингдек Аллоҳ ҳар бир мутаккабир, зўравоннинг қалбини муҳрлаб қўяди.” Имом Аҳмад, Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “……” “Қиёмат кунида дўзахдан узун бўйин шаклида бир ўт чиқади, унинг улар билан кўрадиган иккита кўзи, улар билан эшитадиган иккита қулоғи ва у билан сўзлайдиган тили бўлади ва айтадики: мен уч тоифага юборилганман: ҳар бир қайсар, зўравонга ва ҳар бир Аллоҳ таоло билан бирга бошқа бир маъбудга-илоҳга ибодат қилганга ва жонзотларнинг расмларини чизувчи сураткашларга-рассомларга.”

Азизул-Жаббор бўлган Зотдан луфти раҳматини, марҳаматини умид қиламиз.