Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Азиз исмининг маъноси

4139 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Азиз исми Қуръони Каримда юзга яқин ўринда келган. Азизнинг маъноси: иззат, азизлик, куч-қудрат маъноларининг барчаси У учун бўлган Зот. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “......” “Азизликнинг, куч-қудратнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло учундир.” Яъни, Азизлик бутун маънолари билан У учундир. Азизликнинг уч маъноси бор, уларнинг ҳаммаси Аллоҳ азза ва жалла учун тўла, мукаммал кўринишда собитдир. Биринчи маъно: Куч-қувват азизлиги. Бу — махлуқотларнинг куч-қуввати ҳар қанча улкан, катта бўлса ҳам, Унга нисбат берилмайдиган Аллоҳнинг буюк васфидир. Бу қувватни мисли йўқ, тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло деди: “……”  “Албатта Аллоҳ Раззоқдир, ўта кучли қудрат эгасидир.”

Иккинчи маъно: Беҳожатлик азизлиги; Ул Зот зоти билан беҳожатдир, бой-ғанийдир. У бирон кимсага муҳтож эмас. Бандалар Унинг зарарига етиб Унга зарар бериша олмайди. Унинг фойдасига етиб, Унга фойда бериша олмайди. Яъни, Унга фойда ҳам, зарар ҳам бериша олмайди. Балки, У Зарар берувчи-Фойда берувчи, Ато берувчи-Ман қилувчи у биронтадан енгилишдан, биронта Унга қарши қодир бўлишдан покдир ва У Ўзининг улуғлиги ва азаматига лойиқ бўлмайдиган айбу нуқсонлардан ва Унинг камолотига зид бўлган барча нарсалардан, ҳамда шериклар ва тенгдошларни ушлашдан пок бўлган зотдир. Аллоҳ таоло деди: “……” “Раббингиз Раббил изза улар васфлаётган камчилик-нуқсонлардан покдир. Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларга салом. Бутун оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.”

Учинчи маъноси: Барча коинотлар устидан ғалаба ва қаҳр, яъни бўйсундириш азизлиги. Бутун коинотлар, мавжудотлар Аллоҳ таоло олдида мағлуб, Аллоҳнинг азаматига ва иродасига бўйсунган, итоат қилган, бутун махлуқотларнинг бошқаруви Унинг қўлида. Улардан биронтаси агар ҳаракатланадиган бўлса ёки бир тасарруфни қиладиган бўлса, албатта Аллоҳ таоло берган куч-қувват ва изн билангина қилади. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди. Куч-қувват фақат Аллоҳ таоло томонидангина бўлади. Яъни, бандалардаги бир нарсага имконият, бирор нарсани қила олиш Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳнинг куч-қуввати билан бўлади. Агар Аллоҳ таоло бермаса, бирон нарса, бирон жондор ҳаракатлана олмайди ҳам, бирон ишни ҳам қила олмайди.