Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Барр исмининг маъноси

3240 марта кўрилган

Барр исми Қуръони Каримда бир ўринда келган. У Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидаки, Аллоҳ таоло деди: “......” Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жаннатга киришларига мувоффақ қилган мўминларнинг сўзларини шундай келтирди. "Биз бундан олдин, яъни ҳаёти дунёда Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзига ибодат қилардик ва Унга: "Бизни охиратдаги дўзах азобларидан сақлагин" деб дуо қилар эдик. Албатта У Баррун Раҳим бўлган зотдир.”

Ал-Барнинг маъноси: бутун коинотни, бутун мавжудотни, ўз яхшилиги, илтифоти ва атолари билан қамраб олган. У неъматларни беради, атолари жуда ҳам кенг мўл, эҳсони доимдир. У ато мўл кўл яхшиликлар билан сифатланган. Эҳсон ва илтифотлари билан маълум бўлган ва доимо у мана шу сифатлар билан мавфусдир. Аллоҳ бандаларига мўл-кўл неъматлари, кетма-кет атолари, ва турли неъматлари билан фазл-марҳамат кўрсатгандир. Унинг саховати, яхшилиги ва карамининг миқдори йўқдир, ўлчови йўқдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло карами кенг, неъматлари бардавом, атолари мўл-кўл бўлган зотдир. Шу ерда билиниши лозимки, Ал-Барр субҳанаҳу ва таоло аҳли биррларни-яхшилик аҳлини, саховат аҳлини яхши кўради. Улар қилаётган яхшиликларга қараб уларнинг қалбларини ўзига яқинлаштиради. Яхшилик амалларини яхши кўради. У бу амалларга дунё ва охиратда даражаларнинг юксалиши, маваффақият ва ҳидоят билан мукофот беради.

Биррнинг асли яхши ишларни кўп қилиш дегани. Бирр ва яхши амаллар хислатларини энг кўп жамлаган оятлардан бири қуйидаги оятдир. Аллоҳ таоло деди: “……” “Бирр-яхшилик сизларнинг юзларингизни машриқ ва мағриб томонларга буришингиз эмас ва лекин бирр-ҳақиқий яхши амаллар: Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, самовий китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган кишининг, молини яхши кўришига қарамасдан қариндошларга, етимларга, мискинларга, мусофирларга, сўровчиларга ва қулларни озод қилишга берган кишининг ва намозни тўла тўкис адо этган, закотни адо қилган, аҳд қилган пайтларида аҳдига вафо қилган кишиларнинг ва қийинчилик ва кенгчилик ҳамда жанг пайтларида сабр қилган кишиларнинг яхшилигидир. Ана ўшалар содиқ кишилардир, ана ўшалар тақводорлардир.”

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “……” “Сизлар Раббингизнинг яхшилигига то ўзларингиз яхши кўрган нарсалардан инфоқ қилмагунча етиша олмайсиз. Сиз нима нарсани инфоқ қилсангиз, албатта Аллоҳ таоло уни билувчидир.” Қатода раҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида айтдилар: “Сизлар Раббингизнинг биррига, яхшиликларига то ўзларингизга ёқадиган ва ўзларингиз хоҳлайдиган молларингиздан инфоқ қилмагунча етиша олмайсиз.” Ибн Жарир Табарий тафсирларида ривоят қилганлар.

Эй Аллоҳ, бизларнинг барчаларимизни тўғри йўлингга бошла ва бизга Ўз фазли марҳаматинг, караминг, саховатингдан биз ўйламаган нарсаларни марҳамат қилиб бергин, ризқлантиргин. Албатта Сен дуоларни эшитувчи, ижобат қилувчи зотсан.