Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Вадуд исмининг маъноси

7809 марта кўрилган


Вадуд исми Қуръони Каримда икки маротаба келган. Биринчиси: Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида: “......” “Раббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. Албатта менинг Раббим Раҳим Вадуддир.” Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида: “……” “Албатта У Аллоҳ махлуқотларни аввал бошда яратади, сўнгра уларни қайта тирилтиради. У Ғафурул-Вадуддир.”

Вадуднинг маъноси: набийларини, расулларини ва уларга эргашганларни яхши кўрадиган ва улар ҳам уни яхши кўришадиган зот. У бандаларига ҳамма нарсадан суюклироқ. Уларнинг қалблари Унинг муҳаббати билан тўлиб-тошган.

Шайх Абдурраҳмон ибн Саъдий роҳимаҳуллоҳ ушбу исмнинг маъноси ва унинг далолатларини баён қилиб, жуда ҳам ажойиб сўзларни битганлар. Айтганларки: "Вадуд, яъни Ўзининг чиройли сифатлари, кенг мўл неъматлари, махфий лутф-карами, махфию ошкор инъомлари билан Ўз бандаларига маҳбуб бўлган, яъни уларнинг муҳаббатларини қозонган зотдир. У яхши кўрувчи ва яхши кўрилган маъносидаги Вадуддир. У авлиёларини, асфиёларини яхши кўради, улар ҳам Уни яхши кўрадилар. Ул зот бандаларини яхши кўрган ва уларнинг қалбларига ўз муҳаббатини жо қилган. Улар уни яхши кўрган пайтларида мана шу муҳаббатларига мукофот ўлароқ, уларни яна бошқа бир муҳаббати билан севган, яхши кўрган. Бу ишдаги барча фазилат Аллоҳга қайтади. У бандаларини муҳаббатини қозониш учун, уларнинг қалбларини Ўз муҳаббатига жазб қиладиган ва тортадиган барча сабабларни қўйган зотдир. Ул зот соғлом қалбларни, соғлом ақлларни ўзига жалб қиладиган, Ўзининг кенг қамровли, улкан, гўзал сифатларини зикр қилиш билан бандаларининг муҳаббатини қозонгандир. Соғлом қалблар ва руҳлар камолотни яхши кўришга табиатлангандир." Шайх Саъдийнинг сўзлари ниҳоясига етди.

Агар банда Рабби субҳанаҳу ва таоло мутаккабир, зўравонларни яхши кўрмаслиги, ҳаддидан ошган хиёнатчиларни яхши кўрмаслиги, кофир, золимларни яхши кўрмаслиги, У барча итоаткорларни яхши кўриши, эҳсонкор, содиқларни яхши кўриши, покланувчи таввобларни яхши кўриши, таваккул қилувчи собирларни яхши кўрувчи, муттақин мўминларни яхши кўрувчи, Ўзига итоат қилганларни яхши кўрувчи ва Ўз дўстларини яхши кўрувчи Вадуд эканлигини биладиган бўлса, унга Раббининг амрига итоат қилиши у яхши кўрадиган ва рози бўладиган тўғри сўзларни, солиҳ амалларни қилиши ва унга буйруқларни бажариш ва қайтариқларидан четланиш, У яхши кўрган сўзлар ва амалларни яхши кўриш билан Аллоҳ таолонинг каломини яхши кўриш, пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва у кишининг суннатларини яхши кўриш ва у кишига эргашишда ижтиҳод қилиш билан Аллоҳ таолога тақарруб ҳосил қилиши лозим бўлади. Пайғамбарига мутобаат қилиб эргашиш билан Аллоҳнинг муҳаббати қозонилади. Аллоҳ таоло деди: “……” “Айтинг эй пайғамбар, агар сизлар Аллоҳ таолони ҳақиқатда яхши кўрадиган бўлсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади.”

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маъсур бўлган дуода келганки, ул зот дедилар: “……” Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар. “Эй Аллоҳ, мен Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрадиган кишиларни яхши кўришни ва мени Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирадиган амални яхши кўришни Сендан сўрайман.”