Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Қадир, Ал-Қодир, Ал-Муқтадир исмларининг маънолари

2969 марта кўрилган


Бу исмларнинг ҳаммаси Қуръони Каримда келган. Уларнинг Қуръонда кўпроқ келгани Қадир сўнгра Қодир, сўнгра Муқтадир. Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир.” Ва яна Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “……” “Айтинг эй Пайғамбар, у сизларнинг устингиздан тўфон ёки тошбўрон каби ёки остингиздан ер ютиши ёки зилзила каби азобни юборишга ёки сизларни гуруҳ-гуруҳ қилиб аралаштириб юбориб, сўнгра жангу-жадалларда бирингизга бошқаларнинг зарарини тоттириб қўйишга Қодир бўлган зотдир.” Аллоҳ таоло деди: “......” “Аллоҳ ҳар бир нарсани қилишга ўта Қодир, кучли бўлган зотдир.”

Бу исмларнинг ҳаммаси қудратнинг Аллоҳ таолога сифат эканлигига ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қудрати комил, мукаммал бўлган зот эканлигига далолат қилмоқда. Аллоҳ ўз қудрати билан мажвудотларни пайдо қилди. У ўз қудрати билан уларни бошқариб туради. Ўз қудрати билан уларни пухта қилиб яратган, У қудрати билан тирилтиради ва ўлдиради ва бандаларни жазо ва мукофотлар учун қайта тирилтиради. Яхшиларга яхшилик билан ёмонларга ёмонлик билан жазо ва мукофотини беради. У бирон нарсани бўлишини хоҳлайдиган бўлса, у нарса учун "Бўл" демоғлиги кифоядир у нарса бўлади. Аллоҳ ўз қудрати билан қалбларни хоҳлаган ва Ўзи ирода қилган томонига буриб айлантириб қўяди. У Ўзи хоҳлаган бандани тўғри йўлга ҳидоялайди ва хоҳлаган бандасини адаштиради. У мўминни мўмин, кофирни кофир, яхшини яхши, ёмонни ёмон қилади.

Иймоннинг улкан асосларидан бири қадарга иймон келтириш Аллоҳ таоло деди: “……” “Биз ҳар бир нарсани қадар билан-ўлчов билан яратдик.” Ва Аллоҳ таоло деди: “……” “Ул зот ҳар бир нарсани яратди ва уларни тақдир қилиб, ўлчаб қўйди." Ким қадарга иймон келтирмаса, у Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтирган бўлмайди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Қадар Аллоҳ таолонинг қудратидир. Қадарни инкор қилиш, Аллоҳ азза ва жалланинг қудратини инкор қилишдир.” Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатларини ёки улардан биронтасини қабул қилмаслик, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога иймон келтириш ва унинг тавҳидига зиддир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: “Қадар тавҳиднинг низомидир. Ким Аллоҳ азза ва жаллани якка илоҳ деб эътиқод қилса ва қадарига иймон келтирса, мана шу ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқадир. Ким Аллоҳ таолони якка илоҳ деб, эътиқод қилсаю қадарга ишонмаса, у тавҳидни бузган бўлади." Аллоҳнинг Қадир, Қодир, Муқтадир исмлари далолат қилган Аллоҳ азза ва жалланинг қудратга иймон келтиришнинг банданинг дунё ва охиратига фойда берадиган муборак самаралари ва улкан асарлари бордир. Қандай ҳам бунинг самаралари бўлмасин! Ҳолкубки, Аллоҳ таолонинг қудратига иймон келтриш тавҳид ва унинг низоми, тегирмонининг ўқидир, иймоннинг асоси ва тамомидир, диннинг асли ва таянчидир. У иймон устунлари ва эҳсон пойдеворларининг биридир.