Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ҳақ, Ал-Мубин исмларининг маъноси

4017 марта кўрилган


Аллоҳ табарока ва таолонинг Ҳақ исми Қуръони Каримда ўн жойда келган, жумладан Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида:  “……” “Мана шу Аллоҳ сизларнинг ҳақ Раббингиздир, ҳақдан кейин залолатдан бошқа нима ҳам бўлади?! Сизлар ҳақни қўйиб қаерга бурилиб  кетмоқдасизлар?” Аллоҳ таоло бошқа оятда деди:  “……” “Маликул-Ҳақ бўлган Аллоҳ улар қилаётган бўҳтонлардан олийдир. Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, Угина барҳақ маъбуддир.  У Карим Аршнинг Раббидир.

Аллоҳнинг Мубин исми Қуръони Каримда бир жойда, ал-Ҳақ исми билан қўшилиб келган.  Аллоҳ таоло деди:  “......” “Ана шу кунда Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий, яъни лозим бўлган ажр савобларни тўлиқ қилиб беради. Улар Аллоҳ Ҳаққул-Мубин эканлигини биладилар.” Мубиннинг маъноси: Унинг ваҳдониятдаги иши, яъни якка илоҳ эканлиги ва Унинг шериги йўқ эканлиги очиқ ойдин, аниқдир. Ал Мубин, яъни Аллоҳ таолони якка илоҳ эканлиги, якка маъбуд эканлиги очиқ деган маънода. Ҳақнинг маъноси эса Унинг зотида ҳам, исм сифатларида ҳам, улуҳиятида ҳам бирон бир шак-шубҳа бўлмаган зотдир, дегани. Ҳақ ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳақ, У ҳақ маъбуддир, Ундан Ўзга бирон барҳақ маъбуд йўқ. Аллоҳ табарока ва таоло ҳақдир. Унинг исмлари, сифатлари ҳақдир, феъллари, сўзлари ҳақдир, дини ва шариати ҳақдир. Унинг барча берган хабарлари ҳақ. Унинг ваъдаси ҳам ҳақ, яъни қиёмат қойим қилиши ва бандаларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиб, мустаҳиқларни жаннатга ва дўзахга киритишга берган ваъдаси ҳақ ва Аллоҳ таолога йўлиқиш ҳам ҳақдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозларга турганларида мана шу маъноларга иқрор бўлиб, тунги намозларида истифтоҳ дуоларини ўқирдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадисида келган: “......” Муттафақун алайҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда таҳажжудга турган пайтларида шундай дердилар: “Эй Аллоҳ, ҳамд Сенингдир, Сенга ҳамд бўлсин. Сен еру осмонлар ва улардаги нарсаларни бошқариб турувчисан. Сенга ҳамд бўлсин, ер ва осмонлар ва ундаги нарсаларнинг мулки Сенингдир. Сенга ҳамд бўлсин, Сен еру осмонларнинг нурисан-мунаввар қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин, еру осмоннинг мулки Сенингдир. Сенга ҳамд бўлсин, Сен ҳақсан, ваъданг ҳам ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳам ҳақ, Сени айтган сўзларнинг ҳам ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳам ҳақ, пайғамбарлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ,  қиёмат ҳақ, Эй Аллоҳ, Сенга таслим бўлдим-Сенга ислом келтирдим, Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккул қилдим-Сенга суяндим, Сенга қайтдим, Сен берган ҳужжатлар билан кофирлар билан хусуматлашдим. Сенга итоат қилмаганларнинг ҳаққида Сени ҳакам қилдим. Мени аввалда қилган ва охирда қилган, очиқ қилган ва махфий қилган гуноҳларимни кечиргин. Аввалга ўткизувчи ҳам орқага сурувчи ҳам Сенсан. Сендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ." Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Мусулмон киши ушбу дуони ёдлаб, агар ёдлашга имкони бўлмаса "Ҳиснул муслим" га ўхшаш китоблардан қараб бўлса ҳам таҳажжуд намозларида ўқиши керак бўлади. Бу — суннатга амал қилишнинг бир кўринишидир. Аллоҳ табарока ва таоло Ўзининг китобида У шериксиз ҳақ илоҳ эканига ва Ундан бошқанинг илоҳлиги-маъбудлиги ботил, залолат ва ҳақдан оғиш эканига кўплаб ҳужжатлар, далиллар ва бурҳонларни келтирди. Аллоҳ таоло деди: “......” “Чунки, Аллоҳ ҳақдир улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсалар ботилдир. Аллоҳ Алийюл Кабир бўлган зотдир.”