Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ҳалим исмининг маъноси

3219 марта кўрилган


Бу исм Қуръони Каримда бир неча жойда такрор келган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло осмонлар ва ерни завол топиб, йўқолиб кетишидан ушлаб туради. Агар улар завол топадиган бўлса, уларни Аллоҳ таолодан кейин ким ҳам ушлайди? Ул зот Ҳалим ва Ғафурдир.”

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “......” “Аллоҳ сизларнинг қалбларингиздаги нарсани билади. У Алим, Ҳалим зотдир.” Яъни, сизларнинг қалбларингиздаги нарсани билади, билиб сизларга азобни шоштирмайди, билса ҳам сизларга азобни кечиктиради, деган маънода.

Ҳалимнинг маъноси: бандаларига, уларнинг гуноҳ ва маъсиятларига уқубатни тезлатмайдиган Зот дегани. Тезда уқубатини бермайди. Аллоҳ бандаларини куфр келтираётганларини, Унга осийлик қилаётганларини кўради, у уларга Ҳалимлик қилади. Улардан азобни кечиктиради, тавба қилишликлари учун уларга муҳлат беради, азобни тезлаштирмайди. Уларнинг маъсият ва гуноҳлари ва хатолари-тойилишлари кўп бўлишига қарамасдан Аллоҳ таоло уларга узликсиз-бардавом неъматларини бераверади. Осийларнинг исёнларига яраша муомала қилишдан ҳалимлик қилади, улар тавба қилишлари учун уларга муҳлат беради. Улар Аллоҳга инобат қилиб қайтишлари учун уқубатни уларга тезлаштирмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг маъсият-гуноҳлар ва турли зулмлар аҳлига бўлган ҳилми ҳақида хабар берди. Агар Аллоҳ уларни қилган гуноҳлари билан бирма-бир ҳар гуноҳ қилганда уларни гуноҳлари туфайли ушлаганда эди, яъни жазосини берганда эди, ер юзида биронта ҳаракатланадиган жонзот қолмаган бўлар эди. Аллоҳ таоло деди: “......” “Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли ушлаганда эди, ер юзида бирон бир ҳаракатланадиган жонзотни қўймаган бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни маълум муддатга кечиктиради. Уларнинг муддатлари келган пайтда, улар бу муддатдан бир лаҳза олдинга ҳам орқага ҳам қилолмайдилар.”

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди “......” “Раббингиз Ғафур, раҳмат соҳиби бўлган зотдир. Агар у бандаларни қилган ишлари туфайли ушлаганда эди-жазосини берганда эди уларга азобни жуда ҳам тезлатган бўларди. Балки, улар учун ваъда қилинган вақт бор. Ваъда қилинган вақт уларга келган пайтда улар бирон бир қочадиган жой тополмай қоладилар.”

Уларнинг Аллоҳ таолога келтираётган ширклари ва Аллоҳни ғазабини келтирадиган ишларни қилишлари ва Аллоҳнинг дўстларига адоват қилишлари, Аллоҳнинг динига қарши курашишлари ва Аллоҳга мухолиф иш қилишда қаттиқ тиришишларига қарамасдан Аллоҳ таоло уларга ҳалимлик қилади, уларга турли яхшиликларни етказиб туради, уларни ризқлантиради ва уларни соғ-саломат сақлайди.

Саҳиҳайнда Абу Мусо Ал-Ашъарий разияллоҳу анҳунинг ҳадисидан ривоят қилинган Набий соллаллоҳу алйҳи ва саллам дедилар: “......” “Аллоҳ таолодан кўра эшитган озорига сабр қилувчироқ бирон нарса ёки бирон кимса йўқ. Улар Аллоҳ таолони боласи бор деб даъво қиладилар, У эса уларга офият беради, уларга ризқ беради." Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ухдуд асҳобларига бўлган ҳилмини қаранг! Аллоҳ таоло деди: “......” “Мўмин эркак ва мўмин аёлларни динларида фитналаб, уларни ўтга ташлаш билан имтиҳон қилган кишилар, сўнгра тавба қилмаган бўлсалар улар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун куйдирувчи азоб бордир.” Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: Бу саховат ва бу икромга қаранглар, улар Аллоҳнинг авлиёларини ўлдирдилар, Аллоҳ эса уларни тавбага ва мағфиратга чорламоқда! Ухдуд қиссаси маъруф; чоҳлар қазиб, унга ўтлар ёқиб мўминларни агар динингдан қайтмасанг шу ўтга ташлаймиз деб ўтга ташлашган. Шундай зулмларни қилган золимларга ҳам Аллоҳ таоло агар тавба қилишса тавбаларини қабул қилишлигини айтяпти.