Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Аввал, Ал-Охир, Аз- Зоҳир, Ал-Ботин исмларининг маъноси

3499 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг ушбу тўрт исми Қуръони Каримда бир жойда жамланган ҳолатда ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: "......" "У Аввалдир, Охирдир, Зоҳирдир, Ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир." Ушбу гўзал исмларни тафсир қиладиган ва унинг маъноларини баён қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Робби субҳанаҳу ва таолога мана шу исмлар билан қилган муножотида ворид бўлган маънолар энг яхши тафсир ва маънодир. Ушбу муножот мана шу исмларнинг маъноларнинг баёни ва уларнинг далолатини очиқлашликни ўз ичига олгандир. Имом Муслим саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар ул зот дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни жойларимизга ётиб, ухламоқчи бўлганимизда ушбу дуони айтишга буюрар эдилар: "......" "Эй Аллоҳим, самовотлар Рабби, ернинг Рабби, буюк Аршнинг Рабби, бизнинг Раббимиз ва ҳар бир нарсанинг Рабби, донлар ва данакларни ёрувчи, Таврот, Инжил ва Фурқон яъни Қуръонни нозил қилувчи зот. Мен Сен уни пешонасидан тутиб турувчи, яъни сен уни бошқариб турувчи ҳар бир нарсанинг ёмонлигидан Сен билан паноҳланаман. Эй Аллоҳим, Сен аввалсан, Сендан олдин бирон нарса йўқ. Сен Охирсан, Сендан кейин бирон нарса йўқ. Сен Зоҳирсан, яъни юқорисан, Сендан юқорида бирон нарса йўқ ва Сен Ботинсан, яъни яқинсан Сендан кўра яқинроқ нарса йўқ. Биздан қарзларимизни адо этгин-узгин ва бизни фақирликдан бойликка ўтказгин. Яъни, бизни фақирликдан чиқариб бой қилгин, бехожат қилгин."

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу жомеъ дуода ҳар бир исмнинг маъносини баён қилдилар ва унинг зидди бўлган нарсани нафий қилдилар, бу эса баён даражотларининг энг олийсидир.

Барчаларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу васиятларига амал қилиб, жойларимизга ётган пайтимизда ушбу дуони ўқиб, бу суннатга амал қилайлик. Аллоҳ таоло ҳар бир қилаётган амалларимизда Ўзига ихлос билан Пайғамбари суннатига мувофиқ ҳолда қилишни насиб айласин.