Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг гўзал исмлари 3/Ал-Афув, Ал-Ғафур исмларининг маъноси

4794 марта кўрилган


“…….” “……” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Кимга тажовуз қилинган бўлса, у тажовузкор одамга қилган тажовузининг мислидек жавоб қайтарса, сўнгра тажовузкор яна унга тажовуз қилса, этидо қилса, албатта Аллоҳ таоло тажовуз қилинган бандага ёрдам беради. Аллоҳ афувун, Ғафур бўлган зотдир. ”

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “Ана ўша заиф кишиларни Аллоҳ кечириши умид қилинади. Аллоҳ афувун, Ғафур бўлган зотдир. ”

Афув саййиотларни ўчириб юборадиган, маъсиятларни кечиб юборадиган зотдир.

У Ғафурга маънода яқин, лекин Афув Ғафурдан кўра етукроқдир. Ғуфрон беркитиш, сатр қилишни англатади, Афув эса ўчириб юборишни англатади. Ўчириб юбориш беркитишдан кўра етукроқдир. Бу икки исм бирга келгандаги ҳолат. Аммо улар алоҳида келган пайтларида улардан ҳар бири шеригининг маъносини тўлалигича беради. Яъни, Афувда Ғафурнинг маъноси ҳам бўлади, Ғафурда Афувнинг маъноси ҳам бўлади. Аллоҳ таолонинг афви икки турлидир: умумий ва хусусий. Аллоҳ таоло умумий афви билан кофирлар ва улардан бошқа жиноятчиларни, сабаблари топилган ва улардан неъматларини узиб қўйишни тақозо қиладиган уқубатларни улардан даф қилиш билан уларнинг ҳаммасини кечириб юборишидир. Улар Аллоҳ таолога сўкиш билан, ширк келтириш билан ва бундан бошқа турли жиноятлар билан озор беришади У эса уларни афв қилади, уларга ризқ беради, уларга зоҳиру ботин неъматларини тўкин-сочин қилади, уларга дунёни очиб қўяди ва дунё неъматларини ва манфаатларини уларга беради ва ҳамда афви ва Ҳалимлиги билан уларни қўйиб туради, яъни уларга муддат беради, лекин уларни беэътибор ташлаб қўймайди.

Иккинчи тур афви хос афв бўлиб бу билан Аллоҳ таоло тавба қилувчи, истиғфор айтувчи, дуо қилувчи, ибодат қилувчи, мусибатлар етиб мусибатларининг ажрини Аллоҳдан умид қилган бандаларини кечирадиган ва уларни афв қиладиган хос афвидир. Кимики Аллоҳ таолога тавбатун насуҳ қилса яъни тавбатун-насуҳ Аллоҳ таолонинг юзи учун холис қилинган, унда иккиланиш бўлмаган ва гуноҳда маҳкам туриб олиш бўлмаган тавбадир. Аллоҳ таоло бундай бандалари учун ҳар қандай гуноҳни; у куфр бўладими, фосиқлик бўладими ва исён бўладими буларнинг ҳаммасини кечириб юборади. Бу гуноҳларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига дохилки Аллоҳ таоло деди: “……” “Айтинг эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), эй менинг кўп гуноҳлар қилиш билан ўз жонларига зулм қилган бандаларим Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар, Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ҳаммасини кечиб юборади. У Ғафурун Роҳийм бўлган гуноҳларни кечиб юборадиган ва раҳмли зотдир.” Аллоҳ таолонинг афви ғуфронининг эшиклари очиқдир. Ул зот аввалда ҳам ҳозирда ҳам ва бундан кейин ҳам Афуввун Ғафурдир. У — ким мағфират ва афв сабабларини қилган бўлса уларни кечириб, мағфират қилишни ваъда қилди. Аллоҳ таоло деди: “……” “Албатта мен тавба қилган, иймон келтирган, солиҳ амал қилган сўнгра ҳидоят узра бардавом бўлган ҳар бир бандани кечирувчи зотман.”

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан гуноҳ ва исёнларимизни кечиришини, афв қилишини сўраймиз.