Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Латиф, Ал-Хабир исмларининг маъноси

3128 марта кўрилган


Бу икки исм Қуръонинг бир неча оятларида бирга келган. Аллоҳ таоло деди: “…..” “Уни, яъни Аллоҳни кўзлар идрок қилолмайди, У эса кўзларни идрок қилади. У Лафит, Хабирдир.” Аллоҳ таоло Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилаётган васиятини зикр қилиб деди: “…..” “Эй ўғилчам, қиланаётган яхшилик ва ёмонлик гарчи у хардалнинг донасича бўлсин, яъни ўта кичик бўлсин (хардал деб гарчицани айтилади, гарчицанинг уруғининг мисқолича-вазнича шунчалик бўлсин) у тоғнинг ичида бўладими, осмонларда бўладими ёки ерда бўладими, Аллоҳ таоло уни албатта қиёмат куни олиб келади ва ана шунга кўра ҳисоб-китоб қилади. Албатта Аллоҳ Латифун-Хабир зотдир.” Бандаларига Латиф ва уларнинг қилаётган амалларидан хабардор бўлаётгaн зотдир.

Хабирнинг маъноси: Унинг илми махфий нарсаларни, сирларни ҳам идрок қилган, қалбларнинг ичида яширинган нарсаларни ҳам ва нафис ишлардан хабардор бўлган ва донларнинг ичидаги махфий нарсаларни ва зарраларнинг ҳам нозик томонларини билган зот демакдир. Бу исм ғоят нозик ва нафис бўлган, ўта кичкина бўлган, жуда ҳам махфий бўлган нарсаларни билишга боғлиқдир. Бу Хабир зотнинг ошкор ва ойдин нарсаларни билиши минбоби авлодир.

Латифнинг икки маъноси бор.

Биринчиси: Юқорида ўтган Хабир маъносида. Яъни, Хабир деганини айтиб ўтдик; жуда ҳам нозик нарсаларни биладиган ҳаттоки сирларни, қалблар ичидаги нарсаларни ва махфий нарсларни билишдир.

Иккинчи маъноси: бандаларига ва дўстларига уларга манфаатли бўлган нарсаларни Ўзининг луфти ва эҳсони билан улар билмайдиган йўллар билан етказадиган деган маънода. Масалан, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳолати, Мусо алайҳиссаломнинг ҳолати бу икки қиссада ҳам ишлар ўта махфийлик ва латифлик билан ривож топган ва охир оқибат Аллоҳ таолонинг марҳамати мўмин бандаларига етган. Латифун-Хобир исмлари ҳам Шайх Шанқитий айтган улкан воиз ва буюк гуноҳлардан қайтарувчилардандир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бизга манфаатли бўлган ишларимизни ўзининг Лутфи Карами билан бизга беришини ва етказишини сўраймиз.