Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ас-Самиъ

2719 марта кўрилган


Бу исм Қуръони Каримда тақрибан эллик ўринда такрор келган.  Жумладан ушбу оятда, Аллоҳ таоло деди: “…...” “Унинг мислидек бирон нарса йўқ. У эшитувчи, кўрувчидир.” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “……” “Иборим ва Исмоил Байтнинг (Байтуллоҳнинг) пойдеворларини кўтараётган пайтларини эсланг, улар Рaббиларига дуо қилиб дердилар: “Рaббимиз биздан солиҳ амалларимизни ва дуоларимизни қабул қил. Албатта Сен дуоларни эшитувчи ва билувчи бўлган Зотсан.”

Самиъ: у тилларнинг турли туман бўлиши, ҳожатларнинг ҳар хил бўлишига қарамасдан овозларнинг ҳаммасини эшитадиган Зотдир.  Унинг эшитишида махфий сўз билан очиқ сўз баробар бўлди. Аллоҳ таоло деди: “……” “Сизлардан гапни ичида сақлаган одам билан уни ошкор қилган одам Аллоҳнинг билиши, эшитиши олдида баробардир. Кечанинг зулматида яширинган одам ва кундузнинг ёруғида ошкор амал қилган одам Аллоҳ таолога баробардир. Уларнинг ҳаммасини кўриб, билади.

Аллоҳ таолонинг эшитиши овозларнинг ҳаммасини қамраб олган. Унга овозлар аралашиб кетмайди. Шубҳали бўлиб ҳам қолайди. Уни овозлардан баъзисини эшитиш, бошқасини эшитишдан машғул қилмайди. Сўровларнинг турли туман бўлиши Уни адаштириб юбормайди. Сўровчиларнинг кўплиги Уни айлантириб ҳам қўймайди. Имом Аҳмад ва ундан бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар, онамиз дедилар: “Эшитиши овозларни қамраб олган Зот Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Эри ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан музокора, мужодила қилувчи аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ул зот билан сўзлашди, мен эса уйнинг бир четида эдим, у айтаётган гапларни эшитмадим. Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятларни нозил қилди: “……” “Аллоҳ сиз билан эри ҳақида музокара қилаётган ва Аллоҳга ўзига етган нарсадан шикоят қилаётган аёлнинг сўзларини эшитди. Аллоҳ сизларнинг музокараларингизни эшитади. Аллоҳ эшитувчи, кўрувчидир.” Бошқа бир ривоятда айтганларки: “Эшитиши ҳар бир нарсани қамраб олган зот муборакдир.” Бундан ҳам кўра айтадиган бўлсак, агар жинлар ва инсонларнинг ҳаммалари аввалгиларидан тортиб то Аллоҳ таоло ер ва ундаги нарсаларни мерос қилиб оладиган кунгача бўладиганларнинг ҳаммалари бир майдонда турсалар ва Аллоҳ таолодан ҳаммалари бир лаҳзанинг ўзида сўрасалар, улардан ҳар бири ўз ҳожатини арз қилса ва ҳар бири ўз шевасида, ўз тилида гапирса Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммаларини бир овоз бошқасига, бир тил бошқасига, бир ҳожат бошқасига аралашмасдан эшитган бўларди. Буюк Рaббимизни поклаймиз.