Сешанба 16 Апрель 2024 | 7 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Асмоул-Ҳусно/Раб

3377 марта кўрилган

Ар-Роб


 Роб Аллоҳ азза ва жалланинг буюк исмларидан биридир. Бу исм Қуръони Каримда бир неча мақомларда ва турли сиёқларда беш юз мартадан ортиқроқ ўринда ворид бўлган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди:  “Бутун оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.”

“Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), Менинг намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламлар Рабби Аллоҳ учундир.”

Рабнинг маъноси — бутун махлуқотлари устида Рубубият эгаси; уларни яратади, уларга эгадорлик қилади, уларнинг устида тасарруф қилади ва уларнинг ишларни тадбир қилади. Бу исм бир неча маънога далолат қилувчи исмлардандир. Балки, бу исм алоҳида зикр қилинадиган бўлса ўз далолатида Аллоҳ таолонинг барча гўзал исмларини ва олий сифатларини ўз ичига олади. Бу хусусида аллома Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Роб бу Қодир, Холиқ, Бореъ, Мусаввир, Ҳай, Қайюм, Алим, Самиъ, Басир, Муҳсин, Мунъим, Жавад, Муъти ал Ма-а-ниъ,  Ад-Дорун На-а-феъ,  Ал-Муққадим ва Ал-Муаххир бўлган зотдир.” Яъни, Роб — Қодир зот, Холиқ-яратувчи, бандаларига оналарининг қорнида сурат-шакл берувчи, тирик, доимий сергак, билувчи, эшитувчи, кўрувчи, эҳсон қилувчи, инъом қилувчи, саховатли, берувчи ва ман қилувчи, зарар ва фойда берувчи, олдинга ва ортга қилувчи. Бу зот хоҳлаган кишисини адаштиради ва хоҳлаган бандасини ҳидоятга бошлайди, хоҳлаган кишисини саодатли қилади, хоҳлаган кишисини бахтсиз қилади, хоҳлаган кишисини азиз қилади, хоҳлаганини хор қилади. У бундан бошқа асмоул ҳуснолар далолат қилган бутун рубубият маъноларини ўз ичига олган исмдир. Демак, Роббул оламийн, эмас "Роб" деб, алоҳида айтиладиган бўлса, бу бутун Аллоҳ таолонинг рубубиятга далолат қилувчи исмларнинг маъноларини ўз ичига олар экан.