Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Салафларнинг қўрқуви

2587 марта кўрилган

Салафларнинг қўрқуви

Суфён Саврий кечаларнинг бирида тонг  отгунча йиғлади. Тонг отгач унга - гуноҳлардан қўрқиб шунчалик йиғладингизми?- дейишди.

У ердан бир хасни олиб, гуноҳлар мана бундан кўра ҳақирроқ, мен ёмон хотима топишдан қўрқиб йиғладим, - деди.

Ибнул Қаййим унинг сўзларини изоҳлаб деди: Кишининг — қилган гуноҳлари ўлими олдида панд бериб у билан гўзал хотима ўртасини тўсиб қўйишидан қўрқиши тушунчанинг зўрлигидан.

"Ад дау ваддава" 390.