Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Жума билан табриклашнинг ҳукми

9022 марта кўрилган

Ассалому алайкум.  Менда битта зарур савол бор эди.  Охирги пайтларда хар хил шеърлар,  тилаклар билан мусулмонлар бир бирларини жума кунида табриклашади.

Бунинг ҳукми нима? Бунга бирон бир оят ёки ҳадис борми?


Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жавоб:   

Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжидга айни маънодаги саволни берилганда 134741 рақамли жавобни берган эканлар.  Жума ҳақиқатда байрам эсада салафлардан бу кунда бир-бирларини табриклаш содир бўлмагани,  улар яхшиликка биздан кўра анча харис бўлишларига қарамай бундай қилмаганлари бу амалнинг машруъ эмаслигига далолат қилади,  - деб жавоб берганлар.  Жавобга шайх Фавзон ва Сулаймон Мажедларнинг айни маънодаги саволларга "ЖУМА МУБОРАК" деб табриклаш мумкин эмас,  чунки салафлар бундай қилмаганлар,  деган жавобларини илова қилганлар.

Салафлардан мурод саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлардир.

Демак,  буни бидъат дейилмасада,  шариат кўрсатмаган йўл дейилади ва уни қилмаслик яхши.