Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Дунё мўминнинг қамоғи

5074 марта кўрилган

Дунё мўминнинг қамоғи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, дедилар, Пайғамбар - соллаллоҳу алайҳи ва саллам – айтдилар: "Дунё мўминнинг қамоғи, кофирнинг жаннати." Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳар бир мўмин бу дунёда маҳбус, ҳаром ва макруҳ шаҳватлардан ман қилинган, машаққатли тоат-ибодатларни қилишга буюрилгандир. У қачонки вафот этса, бу нарсалардан қутилади ва Аллоҳ у учун ҳозирлаб қўйган узилмас неъматлар ва кадарсиз роҳат-фароғатга кўчиб ўтади. Кофир эса, бу шаҳватлардан ҳаётлигида тотганича тотади. Бу шаҳватлар у учун доим ҳам роҳатбахш ва қулай бўлавермайди. Ўлим гирдобига тушгач эса, кети узилмас азоб ва абадий бахтсизликка маҳкум бўлади.

Ислом Нури таржимаси