Якшанба 17 Декабрь 2017 | 28 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг! Рабиул-аввал ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2-, 3-, 4- декабр (шанба, якшанба ва душанба) кунларига тўғри келмоқда

4717 марта кўрилган

Бу кунлар ҳижрий қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ " يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг) дердилар. Насоий ривояти ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ: " أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ "

Абу Зардан ривоят қилинади деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар. Насоий ривояти 2422, 2423 ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15 -да рўза тутиш ҳақидаги боб, деганларидан сўнг қуйидаги Абу Ҳурайранинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَوْمُ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ صَوْمُ الدَّهْرِ كُلِّهِ» متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан) уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш (билан баробар)» (Муттафақун алайҳ).