Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Улуҳийят тавҳидининг баъзи жиҳатлари

2570 марта кўрилган

Маърузачи: Шайх доктор Сафар Ҳаваалий
Мутаржим: Абу Жаъфар ал−Бухорий

Асл сарлавҳа: جَوَانِبُ مِنْ تَوْحِيدِ الْأُلُوهِيَّة

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен: «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин!

Буюк Аршнинг соҳиби бўлган Саховатли Аллоҳ таолодан бу мавзу билан манфаатлар бериши, бизга ва сизларга савоблар ёғдиришини тилайман. Дарҳақиқат, У – эшитгувчи ва ижобат қилгувчи Зотдир.

1 – Мавзуни баён қилиш сабаблари ва унинг аҳамияти

Биз баён қилмоқчи бўлган мавзу, «Улуҳийят тавҳидининг баъзи жиҳатлари» ҳақидаги мухтасар даста бўлиб, унинг шу буюк асос ва Исломнинг асосий рукни – «Улуҳийят тавҳиди»га тааллуқли нарсаларга қўшимчалар ҳам келади.

Бу мавзумизда баъзиларимиз учун бирон янгилик йўқ. Биз шояд унга чорлар эканмиз, янги бирон нарсани айтмаймиз. Фақатгина, мавзу муҳим бўлгани учун ҳам, аввало, уни эслатиб ўтиш зарурдир.

Иккинчидан эса, бу мавзунинг баъзи муаммолари ва унга тааллуқли тараф ва масъалалари бўлиб, уларни очиқлаш керак. Шу боис, у ҳақда янгитдан гап очишнинг бизга бирон зарари йўқдир. Зеро Аллоҳ таолонинг ўзи бошқа диний мавзуларни баён қилмасада, бу мавзу ҳақидаги гап, баён ва тафсилотларни кўп зикр қилган. Ҳолбуки, Макка ва Мадина босқичларида нозил бўлган Қуръон оятлари, Улуҳийят тавҳиди ҳақида сўз юритган.

● Тавҳид – барча пайғамбарларнинг чақириғидир

Аллоҳ таоло барча пайғамбарларини тавҳид таълимоти билан юборган. Мужодала ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламлар билан халқлари ўртасидаги кураш, тавҳид сабабли бўлган. Аллоҳ таоло буни қуйидаги қавллари билан баён қилган:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз»(Анбиё: 25). Қисқача қилиб айтсак, Аллоҳ таоло бу оятида тавҳид барча пайғамбарларнинг чақириғи бўлганини билдирди. Бошқа бир оятда эса:

وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولاً أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ

«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз»− деди (Наҳл: 36). Яъни, шериксиз ва ёлғиз бўлган Аллоҳ таолога ибодат қилиб, ўз ҳаддидан ошиб тангриликни иддао қилган ёки одамлар эргашган ёхуд итоат қилинадиган банда – тоғутлардан сақланиш. Бу – улуҳийят тавҳиди ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб берилган шаҳодатнинг ҳақиқатидир.

Аллоҳ таоло тавҳидни муфассал тарзда зикр қилди. Чунки Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг охиргиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Буюк Қуръонни нозил қилди. Ушбу китоб Аллоҳ таоло айтганидек:

﴿الر ●كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ  أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنَّنِي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ

«Алиф, Лом, Ро. (Ушбу Китоб) сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир Китобдир. Мен эса сизларга У зот тарафидан юборилган (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва (мўминларга жаннат) хушхабарини элтгувчидирман» (Ҳуд: 1, 3).

Бу оят Аллоҳ таоло бандаси ва расули – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга муфассал тарзда нозил қилган Китобнинг хулосасидир. Унда улуҳийят тавҳиди ва унинг тафсилотлари зикр қилинган.

● Мушрикларнинг улуҳийят тавҳидига муносабатлари

Қуръон бу тавҳидни илк расул бўлмиш Нуҳ алайҳиссолату вассаломнинг тилида зикр қилди. Аллоҳ таоло мазкур сурада Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмини улуҳийят тавҳидига чақирганидан хабар берди. Аллоҳ таоло униниг тилидан шундай деди:

﴿أَنْ لا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ أَلِيمٍ

«Албатта, мен сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун(келган) холис огоҳлантиргувчиман. (Агар ёлғиз Аллоҳдан ўзга бировга сиғинсангизлар), сизларнинг устингизга аламли азоб Куни (тушиши)дан қўрқаман» (Ҳуд: 26).

Аъроф сурасиниг оятларида эса шундай деди:

﴿يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг буюк КУН (Қиёмат Кунининг)азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман» (Аъроф: 59).

Сўнгра, Аллоҳ таоло бошқа пайғамбарлар ҳам ушбу даъватни олиб келганларини ҳам таъкидлади:

﴿وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُوداً قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ أَفَلا تَتَّقُونَ

«Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Унинг азобидан қўрқмайсизларми?!»» (Аъроф: 65);

﴿ وَإِلَى ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَالِحاً قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ  

«Самуд қавмига ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир»» (Аъроф: 73);

﴿ وَإِلَى مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْباً قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ  

«Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир»» (Аъроф: 85).

Ҳар бир пайғамбарнинг −уларга Аллоҳнинг салавот ва саломлари ёғилсин− чақириғи тавҳид бўлган ва қавмлари уни тушуниб, у билан танишган. Шунинг учун ҳам, Ҳуд алайҳиссаломга қавми:

﴿ أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللَّهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ آبَاؤُنَا  

«Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми?» деган (Аъроф: 70). Ҳолбуки, уларнинг ҳар бири Ҳуд алайҳиссаломнинг:

﴿ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ  

«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59) дея қилган чақириғини жуда яхши тушунишган эди. Шу боис бўлса керак: «Сен Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишимиз, яъни, ибодатда Аллоҳни яктолашимиз ва аждодларимиз қилган ибодат (ширк)дан воз кечишимиз учун келдингми?!»− дейишди. Улар Аллоҳ таолога ибодат қилишар ва унга бутлари ва тангриларини шерик қилишар эди. Улар улуҳийят тавҳидини ўрганишгач, унинг нима эканига ақллари етди ва уни қабул қилишмади.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми ҳам, Аллоҳ таоло айтганидек, буни қабул қилмадилар:

﴿ أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهاً وَاحِداً إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ  

«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» деган (Сод: 5). Яъни, бу қандай бўлиши мумкин?! Улар бу гаплари билан улуҳийят тавҳидининг амалга ошишини рад этдилар. Аллоҳ таоло:

﴿    إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ  وَيَقُولُونَ أَإِنَّا لَتَارِكُو آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَجْنُونٍ  

«Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар» деди (Соффат: 35, 36). Аллоҳни ибодатда яктолаш ҳамда «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) деб гувоҳлик беришга чақиришдан мутакббирона воз кечган ҳар бир халқнинг ҳоли шудир.

● Мушрикларнинг рубубийят тавҳидига муносабати

Рубубийят тавҳидининг баъзи тарафларига тааллуқли ва Аллоҳ таолонинг ишларига мансуб нарсаларга мушрикларнинг кўпи иқрор бўлишсада, айримларигина буни қабул қилмас эди. Тавҳиднинг бу турини, китоблари – калом фанида «эътиқод » ва «тавҳид» дея изоҳлаган файласуфларнинг пайғамбарлар юборилган, китоблар нозил қилинган ва бандалар яратилган ғоя қилиб олишлари, очиқ залолат бўлиб, унинг залолат эканида ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Чунки, Аллоҳ Қуръон Каримнинг талайгина жойида мушрикларнинг Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ризқ бергувчи, яратгувчи ва бошқарувчи эканига иқрор эканликларидан хабар берган. Аллоҳ таоло айтди:

﴿قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар»(Юнус: 31).

Улар рубубийят тавҳидига иқрор бўлишган экан, нега кофир ва мушрик бўлдилар? Чунки, улар Аллоҳ таолодан бошқасига ибодат қилишар эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло:

﴿فَذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمُ الْحَقُّ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلالُ فَأَنَّى تُصْرَفُونَ

«Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз). Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!» деди (Юнус: 32). Яъни, агар булар Аллоҳ таолонинг ишлари бўлса ва сизлар, Аллоҳ таоло:

﴿وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ

«Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар» (Луқмон: 25) ва:

﴿وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)»(Зухруф: 9) деганидек (Аллоҳнинг Яратувчи, Азиз ва Билгувчи эканига иқрор экансиз) нега Аллоҳдан бошқасига ибодат ва дуо қилаяпсиз?! Нега қурбонликларингиз, намозларингиз ва чақириқларингиз билан Аллоҳ таолодан бошқасига йўналмоқдасиз?!

Демак, Аллоҳнинг элчилари соллаллоҳу алайҳим ва салламлар билан қавмлари ўртасидаги муаммо очиқдир. У – улуҳийят тавҳиди, унга чақириш ва уни эслатишнинг заруратидир. Унинг аҳамиятини Аллоҳнинг Китобидаги буюк оятларнинг озгинасигина ифода этмоқда.

2 – Ширк

Юқоридагиларни айтар эканмиз, ширк, ширкнинг хатари ва мушрикларнинг айрим шубҳаларига дуч келамиз.

● Ширкдан огоҳлантириш

Ширкдан огоҳлантиришнинг қаттиқлиги Аллоҳ таолонинг ушбу оятида очиқ кўринади:

﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай)ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!»»(Зумар: 65).

Бу оят бандалар ичида Аллоҳ таолога қулликни тўкис бажо келтирган, Аллоҳни бошқалардан кўра яхшироқ таниган ва мисли кўрилмаган тақводор Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаратилган. Бу гаплар унинг ўзигагина эмас, балки, Ундан аввал яшаб ўтган пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламларнинг ҳар бирига ҳам айтилган. Аллоҳ таоло Анъом сурасида ўша пайғамбарларнинг барчасини муваҳҳидлик билан зикр қилгач, шундай деган:

﴿وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88). Аллоҳ таоло ширк разолатига тушиш эҳтимолдан йироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, бизларга ибрат ва ўрнак бўлиши учун, шундай хитоб қилган.

Биз эса ширкка тушиш, улуҳийят тавҳидига боғланиш, иймон келтириш, эътиқод қилиш ва чорлашга огоҳлантиришга ўта лойиқмиз. Чунки шариатга биноан Аллоҳ таолонинг ўзигагина шериксиз ибодат қилинади, Ундан бошқасига кўп ва турфа ибодат ва дуолар қилинмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – ибодатдир!», Аллоҳ таоло:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга(қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир: 60) деганларидек, ибодатларнинг барчасини дуо ўзида жамлагандир. Аллоҳ таоло дуони ибодат қилиб қўйди ва аслида ҳам шундайдир.

Бу – тавҳиднинг уч тури ичида энг аҳамиятлиси бўлгани боис, Аллоҳнинг Қуръонида қарор қилинган буюк асосдир.

Демак, шу тарафдан ширк амалини қилганлар қандай қилганлари, мушриклар нега ширк амалини қилганлари, нега улуҳийят тавҳидини бузганликлари, нега Аллоҳ таолонинг бу шубҳаларига раддия берганини ҳамда Аллоҳ таолога ширк келтиришга изн берган сохта ҳужжат нималигини билишимиз керак.

● Ширкнинг сабаби

Аллоҳ таоло бу ҳужжатни баён қилди. Мушриклар:

﴿مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى

«Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» (Зумар: 3).

﴿هَؤُلاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ

«Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз»дедилар (Юнус: 18).

Демак, Ер юзидаги биринчи ширкнинг илдизи шу сабаб ва шу асосга тақалади. Нуҳ алайҳиссолату вассаломнинг қавми Вуд, Сувоъ, Яғус, Яуқ ва Насрга сиғиндилар. Улар солиҳ ва обид кишилар бўлган бўлсаларда, қавмлари Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишди. Ундан кейин ширк ривожланиб фаришталарга, айрим пайғамбарларга сиғинилди. Буларнинг барчасининг асоси ва илдизи эса, қавм мазкур зотлар ҳақида «бизларни Аллоҳга яқинлаштиради» деган эътиқод қилишар ва: «Улар Аллоҳнинг ҳузуридаги бизнинг шафоатчи−ҳомийларимиз»− дер эдилар. Яъни, улар ўша авлиёларга ибодат қилишса, улар ибодат қилганларни Аллоҳга яқинлаштирар эмиш.

Бундай ширкка мубтало бўлган одам айтган гапнинг маъноси шундай: «Биз Аллоҳ таолога бевосита ибодат қила олмаймиз. Мен кучсиз, гуноҳкор ва хатокор эканман, қандай қилиб Аллоҳга бевосита дуо қила оламан?! Ундай қила олмайман! Бироқ, Ҳасан ёки Ҳусайн ёхуд Алий ва бошқа авлиёларни ва ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни восита қилиш билангина Аллоҳга дуо қила оламан!». Улар учун Аллоҳдан бошқа сиғинаётган одамлари авлиё ёки Абджулқодир Жийлоний, Аҳмад Рифоъий, Бадавий ва бошқа солиҳ одамлардан бўлишининг аҳамияти йўқдир.

● Ширк шубҳаси

Ислом оламининг турли бурчакларида Аллоҳдан бошқа зотларга дуо қилаётган одамларнинг сони анчагина кўп. Ундай одамларнинг баъзилари: Мен уларни Аллоҳга етиш учун восита қилмоқчиман!, деса бошқалари: Аллоҳ таоло:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз» деган (Моида: 35). Мен Аллоҳ таолога бевосита дуо қила олмайман. Қолаверса, Аллоҳ таоло ҳам мени воситани олишга буюрган. Бу зот мен билан Аллоҳ ўртасидаги воситадир. Мен бу солиҳ инсонларни Аллоҳга восита қиламан, холос,− дейди.

Бу – уларнинг шубҳаларидир.

Аллоҳ таоло эса уларга мудҳиш раддиясини берди:

﴿أُولَئِكَالَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْأَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ إِنَّ عَذَابَرَبِّكَ كَانَ مَحْذُوراً ﴾

«Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир» (Исро: 57). Сиғинилаётган мазкур пайғамбарлар, фаришталар ва солиҳ кимсаларнинг ўзлари Роббиларига бошқалардан кўра яқинроқ бўлиш учун восита қидирадилар. Шундай экан, уларнинг ўзлари восита бўла олмайди. Чунки, улар Аллоҳга восита қидиришмоқда!

Хўш, восита нима? Пайғамбарлар, фаришталар ва солиҳ бандалар Аллоҳга яқин бўлиш учун нимани восита қилишган эди? Улар солиҳ амал (иймон, тақво, ишонч, ихлос, сабр, Аллоҳнинг йўлидаги устиворлик)ни восита қилишган эди. Улар Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Унга яқин бўлишган ва Роббиларига бошқалардан кўра яқинроқ бўлиш учун восита қидиришган, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлишган, азобидан қўрқишган эди. Чунки улар ўзларига нима бўлишини билишмас, бирон зарар ва фойда келтира олишмас, жаннат ва жаҳаннамга эга эмас эдилар. Шундай экан, уларни қандай тангри қилиб олиш мумкин?! Наҳотки, ўзларига бирон фойда келтира олмас эканлар, уларга Аллоҳни қўйиб дуо қилинса, восита ва ҳомий−шафоатчи қилиб олинса?! Ахир уларнинг ўзлари Аллоҳдан раҳмат сўраб, азобидан қўрқишади−ку?! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُوراً ﴾

«Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир» (Исро: 57). Яъни, Роббингизнинг азобидан қўрқиб, ҳамма қочади.

Агар Аллоҳни қўйиб дуо қилинаётган махлуқларнинг ҳоли шу бўлса, бошқаларнинг уларга дуо қилишлари қандай жоиз бўлиши мумкин?! Аллоҳ таоло мазкур ояти билан солиҳ инсонларга ёпишиб олган мушрикларнинг қилмишлари, воситалари ва шубҳаларини йўқ қилиб ташлади.

● Тавассул – восита қилиш ва унинг ҳақиқати

Аллоҳ таоло мўъмин бандаларининг тавассулларининг ҳақиқатини очиқлади. Аллоҳ таолога бўлган қуллик даражаларининг энг юқорисига эришган ва энг буюк банда бўлган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Агар бошқаларни восита қилиш мумкин бўлса эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларни восита қилишга ҳаммадан кўра лойиқроқ эди. Лекин, Аллоҳ таоло нима деди? Мўъминлардан қандай хабар берди? Аллоҳ таоло мўъминларнинг:

﴿ رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِياً يُنَادِي لِلْإِيمَانِ ﴾

«Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик» деганларидан хабар берди (Оли Имрон: 193). Нидо қилган ким? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам! Мўъминлар:

﴿ رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِياً يُنَادِي لِلْإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْعَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ ﴾

«Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир!» дедилар (Оли Имрон: 193).

Хўш, нега Аллоҳ таолога Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни восита қиламизу, Аллоҳ таолонинг қавлига кўра энг буюк восита бўлган ушбу иймонни восита қилмаймиз:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ...!» (Моида: 95)?! Яъни, Аллоҳ таолога солиҳ амаллар ва машру итоатлар билан яқин бўлингиз?! Салаф солиҳ бу оятни шундай тафсир қилмадими?!

Демак, биз бу ҳақиқатни ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг қаттиқ эргашганлар бандаларнинг пайғамбарлардан кейин Аллоҳга энг яқин бўлганлари − саҳоба разияллоҳу анҳумлардир. Хўш, улар қандай воситани ушлашган эди? Улар Аллоҳ таолога ибодат қилишар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва Унга бўйинсуниб, эргашишни тақозо этадиган муҳаббатига тиришиб, солиҳ амалларни восита қилишар эди. Зеро Аллоҳ таоло шундай деган эди:

﴿ قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Восита−тавассулнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эрашиб издош бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган, иймон келтирган, берган хабарларини тасдиқлаган, Аллоҳ таолога машру нарсалар билангина ибодат қилган бандагина Аллоҳ таолога тўғри воситани ушлаган бўлади.

● Восита қилиш–тавассулнинг турлари

Тавассул бир неча турда бўлади:

а) ширкий тавассул. У, юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таолодан бошқасига дуо қилишдир.

б) бидъат тавассул. Шахсларни восита қилиш каби.

Аллоҳ таолога Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ҳамда ғорга кирганларида ғор оғзини ҳарсанг тош ёпган пайтда ичкарида қолган уч киши ҳақидаги ҳадисда келганидек, солиҳ амалларни восита қилинади. Улар Аллоҳ толога Аллоҳ учун қилишган солиҳ амалларини восита қилиб, дуо қилишган эди.

Демак, иш равшан, алҳамдулиллаҳ. Буни қалбини Аллоҳ таоло тўсиб қўйган инкорчи, шиа, тасаввуф даъватчилари ва уларга ўхшаганларгина тушунмасликлари мумкин. Чунки улар адашдилар ва одамларни ҳам адаштирдилар ҳамда уларни Аллоҳни, тавҳидни танимаган ва асрлар давомида пайғамбар келмаган, фақатгина, одат, анъана, залолат ва ширкларнигина мерос қилиб олган ҳиндус, хитой ва уларга менгзаган ва Аллоҳ таоло қалбларини ҳидоятламай, кўнгилларини Ислом динига очмаган куфр ва ширк аҳлига ўхшатиб қўйдилар! Улар ҳам адашдилар, ҳам адаштирдилар.

Иншааллоҳ, иш ҳаммага маълум бўлган бўлса керак.

3 – Сеҳр ва фолбинлик

Тавҳиднинг бошқа бир буюк томони ҳақида бугунги кунда ҳар куни гапиришимиз керак. У – фолбин, сеҳргар ва азойимхонларга боришдир. Бу бало чор атрофга ёйилди. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Ҳатто хонадонлар бу билан тўлиб−тошиб уламо ва даъватчиларга сим қоқилмоқда, мактублар келмоқда ва бошларга келган мусибатлардан шикоят қилинмоқда.

● Ғайбни билиш Аллоҳнинг ўзининггина ишидир.

Жодугарлик ва фолбинлик нақадар оз бўлмасин, атрофга катта «иштаҳалар» билан ёйила бошлади. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ! Хўш, буларга нисбатан бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши керак? Фолбин ва сеҳргарлар айтаётган ва чақираётган нарсанинг ҳақиқати нима? Аллоҳдан бошқа бирон зот ғайбни била оладими?.. Субҳоналлоҳ! Одамлар уларнинг олдига бориб йўқолган нарсалари ёки мақсадлари ёхуд қилмоқчи бўлган ишлари ёда қурмоқчи бўлишаётган турмушларининг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бўлиши ҳақида сўрамоқдалар! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

Улар ғайбни билишадими?! Ахир Аллоҳ таоло:

﴿ وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ ﴾

«Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур»(Анъом: 59) демаганми?! Замон ва қилинган ишни тақдим этиш, хосликни тақозо этади. Шунинг учун ҳам:

﴿ إِيَّاكَ نَعْبُدُ ﴾

«Сенгагина иббодат қиламиз!» деймиз (Фотиҳа: 5). Яъни, Сенинг ёлғиз ўзингга ибодат қилиб, Сендан бошқасига сиғинмаймиз! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ ﴾

«Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадир...» (Анъом: 59). Яъни, ғайб оламининг очқичлари Аллоҳдан бошқа бирон кимсада йўқ. Мутлақ ғайб оламини Аллоҳ таолонинг ўзигина билади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ قُلْ لا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ ﴾

«Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар»(Намл: 65).

﴿ وَلا أَعْلَمُ الْغَيْبَ ﴾

«Мен ғайбни билмайман!» (Анъом: 50) ва:

﴿ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ ﴾

«Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди» (Аъроф: 188) деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғайб ишларини билмасликларини билган одам, бу ишларга қандай қўл уриши мумкин?!

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайб илмини билсалар эди, (хиёнаткорона) ўлдирилган ва биронтаси тирик қолмаган энг сара етмишта қори саҳобани Маъуна қудуғига юборармидилар?! Албатта, билсалар юбормас эдилар! Агар ғайб илмини билсалар эди ўзлари ва асҳобларига Уҳуд кунида келган мусибатлар келиши мумкинмиди?! Ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маслаҳат берилганидек Мадинада қолармидилар?! Бундан ташқари, Оиша разияллоҳу анҳога қилинган Туҳмат ҳодисаси ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг натижасини интизорлик билан кутдилар. Ўтган у кунлар номусли ва иймонли инсонлар учун ўта оғир кунлар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу умматнинг энг номуслиси ва рашклиси эдилар. Аллоҳ эса Ундан кўра рашклидир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутдилар ва Оиша разияллоҳу анҳонинг покдомонлиги Роббул оламийн тарафидан нозил бўлди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайбни билсалар эди, одамларга ҳақиқатни (оятлар нозил бўлишидан илгари) айтиб берган ва туҳмат барҳам топар эди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратидаги барча ҳодисалар худди шундайдир...

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайбни билмайдилар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайбни билмаган эканлар, Абу Бакр, Умар ва улардан бошқа саҳоба разияллоҳу анҳумлар ҳам ғайбни билмайдилар! Шундай экан, бугунги кундаги алдамчи дажжоллар ғайбни қаердан билишади?! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

● Сеҳргар ва фолбинлар олдига боришнинг ҳукми

Уларнинг олдига бориш, айрим одамлар ўйлаганидек, хp dir=span dir= strongp dir=span dir= strongатарсиз эмас. Чунки буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Арроф ёки фолбин ҳузурига борган кишининг қирқ кунлик ёки кечалик намози қабул қилинмайди» (Имом Аҳмад 16755, Абдурраззоқ «Мусоннаф» 20349) ва бошқа бир ҳадисда эса: «Арроф ёки фолбин ҳузурига борган ва унинг гапларини тасдиқлаган одам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди»− дея баён қилганлар (Байҳақий 16938).

Бу икки ишда ҳеч зиддият йўқдир. Чунки айтаётган нарсаларини тасдиқламасада интервью олиш ёки ҳоли ва ишларидан хабар олиш учун биров аррофга ёки фолбинга ёки финжонга қараб фол очувчига ёхуд хаттот (ёзув билан фол очган)га ёда мунажжимга ёки шуларга ўхшаш одам олдига борса, Аллоҳ сақласин, унинг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди!!

Диққат этинг, биз Аллоҳнинг ҳузурида тавҳиддан сўнгра нажотни истаган, ҳар куни дарё мисоли тўла сувларида аъзоларимиз қилган гуноҳларни ювиб ташлаётган ибодатимиз беҳуда кетади, қабул қилинмайди! Балки бу одам фолбиннинг олдига шунчаки: Бир бориб кўрайчи, одамлар нега унинг олдига боришаяпти экан!,− дея борган. Мақсади шу холос. Бироқ, фолбиннинг олдига бориб у айтаётган нарсаларни тасдиқласа, масалан: “Сен фалончига уйланасан ва ундан фарзандлар кўрасан!” ёки “Фалон мансабга кўтариласан!” ёхуд “Фалон нарсанг йўқолганида уни фалончи олган!” ёда “Сен касал бўлганингда касалланишингга фалончи сабаб бўлган!” ёки шу каби ишларни тасдиқласангиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага кофир бўласиз!

Демак, иш ўта хатарлидир. У нега кофир бўлади? Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръонда:

﴿ وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ ﴾

«Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур»дейилган (Анъом: 59). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғайб илмини билишини гумон қилган одам бу ва бунга ўхшаш оятлар сабабли кофир бўлади.

● Сеҳр ва фолбинликнинг таъсирлари ва зарарлари

Мазкур сеҳргар ва фолбинларнинг ғайбни билишларига ишонган одам катта фитнага тушади. У одамларни хусусан ақли заифлашган кексалар, болалар ва хотин−қизларни ва уларга ўхшаганларни динларида фитналантиради. Бу, мазкур ширкнинг бошқа бир кўринишидир. У – мураккаб ширкдир. Чунки, айрим одамлар мазкур фолбин ва сеҳргарнинг фалончи одамларнинг бошига келган ёки келадиган нарсалар, фалончи одамнинг ким экани ва унинг бошига келган нарсаларни айтиб берибди, демак, у, ҳозир мени ҳам кўриб қолиши мумкин, деган фикрларга бориб, улардан қўрқмоқда. Аллоҳдан бошқа зотлардан қўрқишнинг ҳукми ҳаммага маълум.

Бу ерда қасд қилинган қўрқув, табиий бўлмаган қўрқувдир. Табиий қўрқув эса, бирон ваҳший ҳайвон ёки ҳодиса ёки қудуқдан қўрқиш кабидир. Юқоридаги қўрқув эса, ғайбдан қўрқишдир. Яъни фолбинни, юзлаб ёки минглаб километр олисда бўлсада, Аллоҳ сақласин, устида турган парвардигордек ёки тангридек ёхуд нима деса билиб ва ёзиб турадиган котиб назоратчилари бордек кўриб: Фалончи − фолбиндир. У ҳақда гапирма, акси тақдирда, бизга юк ташлаб, озор беради!,− деб қўрқишади. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, айримлари: Фалончи улуғларимизга тил теккизма!,− дейишади. Бу – Аллоҳдан бошқасига банда бўлишдир. Ахир, бундай қўрқув фақатгина Аллоҳдан бўлиши керак эмасми?!

Булар ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирдилар. Шу боис мужаддид аллома Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ воситасида Аллоҳ таоло тавҳид ва Умматга янгитдан ҳаёт берди. Шайхулислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ катта тоғутларнинг пешволарини тушунтирар экан «Ғайб илмини иддао қилган» кимсани фақатгина кофир эмас, аксинча, кофирдан ҳам баттар ва «Тоғут» эканини айтиб ўтди. Тоғут – куфрнинг хамиртуруши ва омилидир. Шу боис бўлса керак тоғут, тоғутни тасдиқлаш ва тоғут билан одамлар оммаси куфр (ботқоғи)га тушмоқда. Бу, ҳар бир замондаги воқеъий ҳаётдир. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

● Сеҳр қилишни ўрганиш ва ўргатишнинг ҳукми

Сеҳр қилишни ўрганиш ва ўргатишнинг ҳукми ҳақида Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿ وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُوا الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَسُلَيْمَانُ وَلَكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ ﴾

«Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шай­тонлар кофир эдилар» (Бақара: 102);

﴿ وَلَكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ ﴾

«балки одамларга сеҳр ўргатадиган шай­тонлар кофир эдилар»(Бақара: 102).

Демак, сеҳрни ўрганиш ва ўргатиш куфрдир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَمَا أُنْزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاتَكْفُرْ ﴾

«Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас,(биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар» (Бақара: 102).

Аллоҳу акбар! Аллоҳ таоло ушбу ифлос илмни ўрганган одамнинг зарарига ҳужжатни келтириб, унинг Аллоҳ таоло синов учун юборган икки фариштанинг: Биз – фитнамиз, кофир бўлма!, дея айтган ва: Агар сенга бу илмни ўргатсак ва уни қилмоқчи бўлсанг кофир бўласан, кофир бўлиб қолма!, демоқчи бўлган фитнаси қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам, буни ўрганган одам сеҳрни ўрганган бўлади. Унинг зарарига эса ўрганиш куфр бўлгани боис, ҳужжат барпо қилинган. Бундай ишлардан Аллоҳга сиғинамиз!

(Айтинглар−чи), ушбу ифлос иш ва уни ўрганишдан мўъминни қайтарадиган бундан кўра қаттиқроқ дашном бўлиши мумкинми?! Аллоҳ таоло:

﴿ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلاقٍ

«Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку!» (Бақара: 102).

Гуноҳкорларга, ҳар биримиз гуноҳкормиз, охиратда бир яхшилик умиди бордир. Қалбида ўта кичик заррача иймони бўлган одам Аллоҳ таолонинг шафоатгўйларнинг шафоатига муяссар қилиши сабабли жаҳаннамдан чиқади. Бундай гуноҳкорларга қандай гуноҳ қилишларидан қатъий назар, яхшилик умиди бор. Бироқ, мушрик ва кофирларга Охиратда на яхшилик умиди бор ва на насибаси бор. Уларга Охиратда жаҳаннамдан бошқа нарса йўқдир! Улар қайси кофирлар?! Аллоҳнинг динидан қайтиб муртад бўлган ва очиқ ширкни қилган кофирлар! Аллоҳ бундай ҳолатдан асрасин!

Демак, бу илм – сеҳрни ўрганган, ўргатган ва сеҳргарларни тасдиқлаган кимса, мазкур қаттиқ огоҳлантириш ичига кирган ва дунёю охиратда зиён кўрган одамдир. Унинг бундай жазодан қутилиши учун Аллоҳ таолога тавба қилиб, шундай куфри азиймда турган пайтида ажали ва ўлими келишдан илгари истиғфор айтиши, қилаётган иши (сеҳри ва жодуси)дан воз кечиши, шарт! Аллоҳ таоло бизни ва сизларни бундай ишлардан асрасин!

● Насиҳат ва тавсиялар

Биринчидан, биз ўз фарзандларимиз, рафиқаларимиз, оталаримиз ва оналаримизни замонамизда илдиз отган ушбу катта иллатдан ҳимоя қилишимиз керак. Чунки, талайгина намозхон, рўзадор, ҳожи, закотларини берадиган ва кўп яхшиликлари бўлган одамларнинг ўз хонадонларига мансуб баъзи кишиларнинг фолбин ёки сеҳргарлар олдига боришаётгани, ширк ботқоғига тушаётгани, уйлари гуноҳу маъсиятларга тулиб−тошганидан хабарлари йўқ. Агар ширк тузоғига тушган бўлсалар, уларга қилган мазкур ибодатлари фойда бермайди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ

«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72). Яъни, ширк – амалларни бекор, жаннатга киришдан маҳрум қилиб, мушрикни жаҳаннамда мангу қолдиради. Бу ўта оғир ҳолат бўлиб, уни доим эслатиб туришимиз, эслатишда чарчамаслигимиз керак.

Иккинчидан, биз бундай иллатларга қарши давлатнинг масъул муассасалари ёки Соғлик вазирлиги ёхуд уларни тўхтатиб, Аллоҳнинг жазоларини ижро қиладиган тарафларга етказиш билан курашишимиз ҳамда ўзимиз уларни огоҳлантиришимиз ва имкони бўлса дашном беришимиз керак. Чунки, улар қилаётган ишлар куфрнинг бир бўлаги ва Ер юзидаги куфрнинг омилларидандир. Аллоҳ ўзи сақласин!

Бу куфрнинг Макка ва Мадина каби муқаддас шаҳарларни ўз ичига олган ушбу мамлакатда катта ва ёмон гуноҳ эканида ҳеч шубҳа йўқ. Аллоҳ таолодан бу ва мусулмонларнинг бошқа ўлкаларини ўз паноҳида асрашини сўраймиз!

● Сеҳргарлар ва уларнинг ўз ёлғонларини ривожлантиришдаги йўллари

Мазкур сеҳргар ва фолбинларнинг кўп одамларга таниш бўлган, бироқ, омма ва ёлғонлари таъсир қиладиган ва иймонли одамлар билишмаган шубҳа ва услублари бор.

Уларнинг шубҳаларидан бири, бераётган баъзи хабарларининг тўғрилигидир. Аммо бу, улар бераётган ёлғонлар олдида арзимаган даражада оздир. Шундай бўлсада, бу, айрим одамларнинг фолбинларни тасдиқлашларига сабаб бўлмоқда. Баъзи одамлар: У – йўқолган фалон нарсанинг фалон жойда эканини, бошимга келган ишларни айтиб берди ва айтганлари тўғри эди!,− дейишади. Биз уларга шундай деймиз: Бу – ботил шайтоний шубҳадир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бундай фитнанинг содир бўлиши ҳақида хабар берганлар ва: «Баъзида бир гапни ўғринча тинглаган(жин)га само тошлари тегишидан илгари айтилади»− дедилар (Имом Бухорий 4800). Само тошларини Аллоҳ таоло, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсалар ҳаққи рост эканини билишлари учун, шайтонларни тошбўрон қилиш учун юборади:

﴿ وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ الشَّيَاطِينُ وَمَا يَنْبَغِي لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ  إِنَّهُمْ عَنِ السَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ ﴾

«(Қуръонни осмондан) жинлар олиб тушганлари йўқ. Улар учун бунинг имкони йўқ ва улар бунга қодир шахслар эмаслар. Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир» (Шуаро: 210 − 212).

Шунинг учун ҳам, жинлар осмоннинг

﴿ مُلِئَتْ حَرَساً شَدِيداً وَشُهُباً ﴾

«(ўғри жинларга отилгувчи учар) юлдузлар билан тўла» (Жин: 8) эканини кўришгач, иймон келтиришади. Бу эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилишларидан дарак эди. Шунинг учун ҳам, (самода эшитган) гапни айтишидан илгари жин ёки шайтонга само тоши тегади. Гоҳида эса эшитган гапини (фолбин ёки сеҳргарга) айтишга улгурганидан кейингина тегади ёки тегмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Фолбин ёки сеҳргар) ўша битта гап билан юзта ёлғонни гапиради»− дедилар (Имом Бухорий 4701). Унинг оғзидан чиқаётган ва шайтон фаришталардан эшитган ўша битта гап аниқ. Чунки, Аллоҳ таолода осмонда бирон нарсага ҳукм қилса уни Жибриил алайҳиссаломга айтади. У ҳам ўз навбатида ўзидан кейинги фаришталарга, у фаришталар эса фаришталар оммасига Аллоҳ қилган ҳукмни айтганида ифлос Шайтон билдирмай эшитиб олади ва пастга туша бошлайди. Унинг орқасидан само тошлари ҳам кела бошлайди. Баъзида, Шайтон само тошлари тегишидан илгари хабарни дўсти бўлган фолбинга етказишга улгуради.

Масалан, «Фалон одам фалон куни ўлади», дейилади. Сўнгра нима бўлади?

Ёлғон гапиришни одат қилиб олган мазкур фолбин, фаришталарнинг бу гапини олиб юзта ёлғонни тахлайди. Бу – Аллоҳ таоло юборган фитнадир. Чунки фолбин тавба қилгач, одамлар унга: Сен ўша кунни хотирлайсанми?,− деб савол берилса, ўша кунларда ёмон амалларни қилганини билади. Аллоҳ таоло ҳидоят насиб этган ва Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Фатаава»да зикр қилган шундай фолбинлар борки, бу ёлғонларни айтганига иқрор бўлган.

Ҳозирги кунимизда ҳам собиқ фолбинлардан бири: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, менга бирон кимсанинг гап айтганини билмайман. Бироқ, гоҳида бировнинг рўй берадиган гапни айтганини кўрганман»− дейди. Битта ҳақ гапнинг ёнига ёлғон қўшаверади, қўшаверади ва айтган гаплари ичидан ўша ҳақиқатгина амалга ошади, юзта ёлғони эса пучга чиқади.

Фолбинлар, шайтонларнинг дўстларидир. Бу эса уларнинг: Биз ғайб ишларини биламиз!, деган иддаоларидаги шубҳаларидир. Аллоҳ таолодан бизга офият бериб, уларнинг шарридан асрашини тилаймиз.

● Сеҳргарларнинг шубҳалари ва уларга раддия бериш

Сеҳргарларнинг шубҳалари эса, уларнинг (Ислом оламида яшаётган) ҳар бири: «Биз оятларни ёзамиз ва оятлар билан дам соламиз. Бизда Қуръондан бошқа нарса йўқ!»− дейдилар.

Аввало, бу – ёлғондир. Чунки, Аллоҳнинг Китоби воситасида дам солиш билан, мазкур сеҳргарлар ўртасида фарқ бор. Агар бирон одам уларни текшириб, ёзган нарсаларини ўқиса, уларнинг на Қуръон ва на оятларни, балки, маъноси ноаниқ бўлган нарсаларни ҳам ёзганини ва бунинг ширк эканини билади. Мазкур сўзлар шайтон тоғутлардан мадад сўрашдир. Чунки, ёзувлар ичида тўртбурчак ва учбурчак чизиқлар ёки ҳарфлар ёхуд муайян рақамлар мавжуддир. Сеҳргар Ихлос сурасининг биринчи оятини ўқийди ва худди фолбинлар каби одамларга ўзининг Қуръон ва Қуръон оятларини ўқиётганини билдирмоқчи бўлади. У ёзган бошқа нарсаларга кўз югуртирилса, ширк тилсимлар ёзилгани пайқалади.  

Қуръонни эса кофир ҳам ўқиши, шарқшунос ҳам унинг Қуръон эканига шоҳидлик бериши мумкин. Бироқ, кейин−чи?! Қуръон билан бирга ёзилган маъноси ноаниқ ёзувлар нима?! Бу – хато ва гуноҳдир!

Тилсимлар ва сеҳр илмини сеҳргарлар ўша фитна кунлари – Бобилдаги икки фаришта замонидан бизнинг кунларимизгача бир−бирларига мерос қилиб келмоқдалар. Улар тилсимларни белгилар (иороглиф) ҳамда сурёний, оромий ва бошқа қадимий тилларда ёзишмоқда. Бу белгиларнинг барчаси тилсимларнинг ширк эканига далолат қилади.

● Сеҳрдан ҳимояланиш йўллари

Шундай экан, бу иллатдан қутилишнинг йўл ва ечимлари нима?

Биринчидан, ҳар биримиз Аллоҳ таолонинг кечиргувчи Ғафур ва шафқатли Раҳийм, бизга нисбатан эмизикли фарзандига шафқатли бўлган онадан ҳам раҳмлироқ эканини, Аллоҳ таоло бизга Шайтон ва гумашталарига адоват қилиш йўлларини ўргатганини билишимиз керак. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً ﴾

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар!»(Фотир: 6). Аллоҳ таоло бобокалонимиз Одам алайҳиссалом ва бизларни Шайтондан огоҳлантирди. Чунки, У қуйидаги оятини айтганида Шайтоннинг таъсирлари борлигини билишидан хабар берди:

﴿ إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لا تَرَوْنَهُمْ ﴾

«Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин)» (Аъроф: 27). Аллоҳ таоло Шайтоннинг нарсаларни чиройли қилиб кўрсатиши, макр ва васваса қилиши, Шайтоннинг ҳийлалари борлиги ва ҳийлакорликда устаси фаранг эканини билади. Шундай экан, Аллоҳ таоло ўзининг мўъмин бандаларини ҳимоясиз ташлаб қўйиши мумкинми?!

Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, йўқ! Аллоҳ таоло мўъмин бандаларига раҳмли бўлиб, ўзининг дўстларини ҳимоя қилади. Шундай экан уларни катта душманлари ва унинг Аллоҳ душмани бўлган гуруҳига қарши курашларида қуролсиз ташлаб қўядими?! Биз Аллоҳ таолонинг раҳматига бир қарайлик. Аллоҳ таоло башариятнинг бирон нарсага бўлган эҳтиёжи қанчалар катта бўлса, ўша нарсага эришиш йўлларини осон ва текин қилиб қўйган. Масалан, бизнинг ҳаво ва нафас олишга эҳтиёжимиз бор. Шу боис Аллоҳ таоло ҳавони текин қилиб қўйган ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, уни ҳар жойда топиш мумкин... Агар ҳавони сотиш ёки харид қилиш шарт қилинса эди, ундан давлатманд одамларгина фойдалана олар эдилар. Бироқ, Аллоҳнинг ҳикмати (буни хоҳламади).

Шунингдек, сув ҳам ҳаётий заруратдир. Унга эришиш йўлларини ҳам Аллоҳ таоло осон ва текин қилган. Гарчи у ҳаводан кўра озроқ бўлсада мавжуд, арзон ва эришилиши қулайдир.

Бошқа мисолни келтирсак, у – туздир. Туз гурунч каби қиммат бўлса эди, унга эришиш анчагина қийин бўларди. Гурунчи бўлмаган таомни истеъмол қилишингиз мумкин, бироқ, тузсиз таомни истеъмол қилиш асло мумкин эмас! Одамзотнинг тузга эҳтиёжи катта бўлгани боис, Аллоҳ таоло унга эришиш йўлларини осон ва текин қилиб қўйди.

Ва ҳоказо ...

Биз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У, одамзотнинг қони оққан томирларида юради!» (Имом Бухорий 2039) дея таърифлаган Шайтондан ҳимоя қиладиган нарсага муҳтожмиз. Аллоҳнинг марҳамати ва раҳмати билан бу душмандан қутилишимиз, масалан, бир кишини қутқариш учун минглаб одамлар ёки бутун халқ ёхуд қабила ёда қишлоқ аҳлининг тўпланиб Қуръон ўқиши шарт эмас. Агар шундай бўлса Аллоҳнинг раҳмати жуда ҳам тор бўлар эди! Аллоҳ эса бундан жуда ҳам олийдир! Аллоҳ бизга Шайтондан ҳимояланиш йўлини машруъ қилди. У – холера ва менингит эпидемияси тарқалган кунларда шоҳ кўчаларда, ҳар жойда − мактаблар, Ҳарам ва масжид дарвозалари олдига қўйилган карантин – касаллик тарқалмаслиги учун иҳота воситалари каби эмасдир. Мазкур касалликлар ўлат каби бўлсада, шайтон «ўлати»дан кўра хатарли эмасдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло шайтон «ўлати»дан қутилиш йўлини осон ва давосини ҳар бир хонадонда топиладиган даражада қулай қилди. У – Қуръон ва зикрдир: ё униси ёки буниси. Кексалар ва болалар гарчи уни тўкис билмасалар ҳам, Шайтондан ҳимоя ва қўрғон бўла оладиган айрим оят ва ёдлаши қулай зикрларни, масалан, Оятулкурсий ва бошқа зикр (дуо)ларни ўрганиши мумкин. Бунга далиллар жуда ҳам кўп бўлиб, (кўпчиликка) маълумдир.

Масалан:

((لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ))

«Ҳамду санолар ва мулк эгаси бўлган ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва У − барча нарсага қодирдир!» (Имом Бухорий 3293) жумласини, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари,

((بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ، وَلاَ فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ))

«Исми билан Еру осмондаги бирон нарса зарар етказа олмайдиган ва эшитгувчи ва билгувчи Зот бўлган Аллоҳ номи билан ...» (Ҳоким 1895) ҳамда:

((أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ))

«Аллоҳнинг тўкис калималари билан яратган нарсаларининг шарридан сиғинаман!» (Имом Бухорий 7053) жумлаларини ким айта олмайди?!

Алҳамдулиллаҳ, бундай дуо ва зикрларнинг сони жуда ҳам кўп бўлиб, уларнинг қайси бирини ёдласангиз ёки ўқисангиз яхши ишни қилган бўласиз. Бу душманнинг бизга қарши йўллари ва ҳужумлари кўп бўлсада, мазкур қуролимиз ҳам кўнглимизда бўлиши керак. Чунки, бирон аскар, масалан, бирон жангда иштирок этаётиб ухлаб қолгани боис қуролини ерга қўйган бўлса ва ўша онда душман ҳужум қилиб қолса, унинг асирига айланади. Уни асирликдан чиқариб олиш эса, осон кечмайди. Шайтон ҳам сеҳр йўли билан кирса, ҳолимиз шундай бўлади.

● Сеҳр нима?

Сеҳр – тугунларга дам солишдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿ وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ ﴾

«Мен тонг Парвардигоридан (менга) ... тугунларга дам солгувчи(жодугар)ларнинг ёмонлигидан ... паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»− деган (Фалақ: 4). «Тугунларга дам солганлар» − сеҳргарлардир. Бу иш билан кўпинча хотин−қизлар ёки жинларнинг урғочилари шуғулланишади. Аммо:

﴿ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴾

«Мен тонг Парвардигоридан (менга) ... ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман» (Фалақ: 5) жумласининг маъноси эса, суқланишдир.

Агар одамзот қуролидан ғофил қолиб сеҳр ёки суқланиш балосига мубтало бўлса, унинг даволаниши қийинлашади. Қуролини қўлидан қўймаган, у билан домио ҳимояланган ва Аллоҳга таваккул қилган одамга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу маънода кўрсатган кўрсатмаларга амал қилгани ва эҳтиёт бўлгани боис, қаерда бўлса ҳам хатар йўқдир. Чунки, Аллоҳ уни асрайди. Агар шундан кейин бирон нарсага мубтало бўлса, унинг Аллоҳнинг синови эканини билсин!

Масалан, биров, Аллоҳ сизу бизни ўзи сақласин, суқланиш ёки жоду сабабли саратон ёхуд бирон ҳодиса туфайли вафот этган ёки касал бўлган бўлса, бу – Аллоҳнинг имтиҳони бўлиб, унга мубтало бўлганлар доду фарёд қилмай, сабр қилиб, Аллоҳдан қилган сабри эвазига савоб умидида бўлсин. Бундай хуфёна ишлар уни довдиратиб, иймони ва тавҳидидан айириб, фолбин, жодугар ва дажжолчалар олдига боришга ундамасин! Аллоҳ таолога бундай ишлардан сиғинамиз!

● Шайтоннинг оғдирувчи йўллари

Аллоҳнинг зикри, Аллоҳга бўлган қатъий ишонч ва Аллоҳ таоло айтганидек Шайтоннинг мўъминлар устида мутлақ ҳукмрнолиги йўқлигини билиш ҳамда Аллоҳнинг фазли ила, ширк бутунлай йўқ бўлди:

﴿ إِنَّهُ لَيْسَ لَهُ سُلْطَانٌ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ ﴾

«Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир» (Наҳл: 99).

Шайтон уларга мутлақ ҳукмрон эмас ва уларни қийнай олмайди. Аксинча, Шайтон ва Шайтон малайлари улардан қўрқади. Мисол учун айтсак, Умар разияллоҳу анҳу бир дарадан йўл олса, Шайтон бошқа дарадан йўл олар эди... Аллоҳу акбар! Шайтоннинг иймони кучли бўлган Умар разияллоҳу анҳу билан учрашиши мумкин эмас эди! Аллоҳ таолони эслаган ва Уни кўп зикр қилган одамда ҳам бундан насиба бор. Чунки, Аллоҳ таоло ёдга олинса Шайтон тумарақай қочади ва Аллоҳни унутса қайтиб, васваса қилади, Аллоҳ сақласин. Бироқ унинг ҳийлалари заифдир. Шу боис саҳобалар кўнгилларида пайдо бўлган, бироқ тилга олишдан қўрқишган шайтон васвасаси ҳақида савол беришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шайтоннинг ҳийласини васвасага қайтарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» деб жавоб берган эдилар (Абу Довуд 5154).

Шайтон бир одамнинг олдига уни олиб кетиш учун келмайди. Улар хаёллар, холос. Агар (банда) улардан воз кечиб Аллоҳга сиғинса, йўқолади. Шунинг учун ҳам, Шайтоннинг ҳар бир васвасасини тилга олавермаймиз.

Масалан, Шайтон сизга: Фалон ишни ёки гуноҳни қил, у ширк ва бидъат эмас! Қилганингдан кейин Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтсанг етарли!,− дейди. Буларнинг ҳар биридан тавба қилишимиз, ҳушёр бўлишимиз ва Шайтон, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида дарак берганидек, ашаддий душманимиз эканини унутмаслигимиз керак:

﴿ إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ ﴾

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз, у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6).

Ҳа, Шайтон биздан Қиёмат кунида воз кечади ва Аллоҳ таоло Иброҳим ва бошқа сураларда таъкидлаганидек: Мен сизларни чақирмадим ва адаштирмадим!,− дейди.

Булар тавҳиднинг энг муҳим тарафларидан айримлари, холос. Тавҳиднинг шариат, итоат ва эргашиш каби жиҳатлари ҳам борки, иншааллоҳ, улар ҳақида бошқа ўтиришларда суҳбатлашамиз.

Иншааллоҳ, шу мавзуга тааллуқли бўлган саволлар бўлса улардан ҳушёр қилиш, даъват, дин ва тавҳидни ёйишга ёрдамчи бўлганларига жавоб берамиз. Улуҳийятга тааллуқли бўлган масъалаларни жамиятда муҳим ва бирламчи нарсалар ўлароқ билишимиз керак. Зеро, бошқа фармону таъқиқлар ундан кейин келади.

Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ қилишини сўраймиз. 

манба: Hikmatnuri.com

RTL/phttp://www.alhawali.com/mystringid=6000108