Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Она васияти

3473 марта кўрилган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Умама бинти Хорис арабларнинг фозила аёлларидан эди ва у аёлнинг одоб-ахлок, панду-насихат бобида машхур хикматли сўзлари кўп бўлган.

Кинданинг подшохи Хорис бин Амрга бу аёлнинг кизи Умму Иёс бинти Авфни турмушга бериб, келинни, куёвнинг уйига олиб кетадиган зифоф кечаси[1] да  жуда  хам кимматли,бебахо сўзлар билан кизига  васият килган эди:

 

Эй кизалогим!

Агар бир инсоннинг насли, улуглиги ёки обрўси баландлиги учун  унга васият килмай кўйилганида, сизга васият килмаган бўлар эдим. Лекин васият акилли одамга эслатма, гофилга эса танбехдир.

 

Эй кизалогим!

Агар бирор аёл отасининг бойлиги учун эрсиз ўтиши мумкин бўлганда, мен эрсиз ўтар эдим. Лекин аёллар эркаклар учун, эркаклар аёллар учун яралганлар.

 

Эй кизалогим!

Сиз тинч-тотув яшаб турган ахлингизни ташлаб, танимаган билмаган манзилга, танимаган  кишилар хузурига кетмокдасиз. Куёвингиз бу хаётда сиз учун подшохга айланди! Агар сиз унга чўри бўла олсангиз  у сизга кул бўлади!

 

Эй кизалогим!

Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озука хам обрў бўлади:

1-      Каноатли бўлинг,  каноат калбнинг рохатидир.

2-      Эрингизга чиройли кулок солиб, чиройли итоат килинг,  Аллохнинг ризоси чиройли хаётдадир.

3-      Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан хеч качон хунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртогигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.

4-      Димоги сиздан факат ширин хидларни топсин, хушбўйликнинг афзали сувдадир.

5-      6-Таомланиш  ва дам олиш вактига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчок эса гам-гуссадир.

7- Унинг ота-она, кариндошларини хурмат килинг, бу гўзал тадбирдир.

8- Унинг молу-мулкини сакланг, бу тартиб интизомдир.

9- Унинг сирини саклашга ўрганинг, йўкса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.

10- Буйрукларига итоатли бўлинг, йўкса, калбини гинага тўлдириб кўясиз.

Ва яна унинг гамгин холида шодланишдан, шодлигида гамгин бўлиб колишдан сакланинг, чунки унинг гамлигида шодланишингиз аклингиз косирлигига далолат килади, шодлигида гамгин бўлиб олишингиз тотув хаётингизни булгайди.

Унга канчалар хурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга канчалар келишимли бўлсангиз хаётингиз шунчалар тотув давом этади.


[1] Келин тушириладиган кеча