Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусулиманинг солих авлод етиштиришдаги масъулияти

4699 марта кўрилган

Муаллифа: Хавла Дарвиш
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ислом Уммати - ўз ўгиллари ва кизлари, Ислом байрогини хилпиратиб дунёга ёйиш, кофир ва золим халкларнинг тажовузларини парчалаб ташлаш учун тайёр бинокор авлодлари билан мавжуддир. Авлодларни тарбия килиш эса, ўлимдан кейинги хаёт учун колидирилган сармоядир. Шунинг учун хам, авлодларни тарбия килиш, саройлар ва уйларни лой ва тошлардан куришга берилган эътибордан кўра кўпрок эътибор ва ташвикка лойикдир.

Тарбия бериш факат оиланинггина вазифаси эмас. Балки авлодларни тарбия килишда бошка омиллар хам бордир.

Биз куйида муслима аёлнинг солих авлодлар етиштиришдаги вазифаси хакида сўз юритамиз. Чунки, калбини иймон хаяжонлари камраган, Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббат билан зийнатлаган хар бир муслима аёл, ўз фарзанди-жигар порасининг залолат биёбонидан узокда, хар онида Аллохнинг нигохини унутмайдиган: аждодларининг зафарларини кайтарадиган кахрамон, диний илмларда етук олим ва дунё ишларини кулайлаштирадиган ихтирочи бўлиб етишишини орзу килади.

Хар бир муслима аёл, ўз хаёти давомида Аллохнинг амрларига итоат килган, килаётган барча ишида Аллохнинг ажру савобларини максад килган, кўйингки, Ислом билан ва Ислом учун яшайдиган инсонлар бўлиб тарбияланган фарзандлари бўлишини умид килади.

Бирок, бу умидлар (баъзида) хаёл бўлиб колади ва аёллар: «Оналик факатгина фарзандни дунёга келтиришдангина иборатдир!» - деб ўйлайдилар-да, ўзларининг хаётдаги вазифаларини инкубатордан фаркли эканлигини унутадилар! Ёки она ўз вазифасини гўё семиртириш учун харакат килаётган чорвадорлар каби, фарзандларининг коринларини тўйдиришгинадир, деб тушунмаслиги керак.

Бундан ташкари, у, хохлаган барча яхши ва ёмон нарсаларни чўнтагидаги маблаглари ва калбидаги киймат ва хиссиётларини сарф этиб мухайё килган, эркалаб талтайтирган, ортикча мехр берган, натижада, фарзандлари унинг бойликларини бутунлай тугатган, олий гоялар ва гўзал ахлокларни парчалаган ва Аллох таъоло боглашга амр этган алокаларни тикламаган фарзандларнинг оналарига хам ўхшамаслиги керак!

Эркалатган она – адашиш зарбаларини илк кабул киладиган шахсдир. Зарбаларнинг энг шафкатсизи эса, фарзандининг ўзига ок бўлишида гавдаланади. Шунинг учун хам биз, оналарнинг фарзандларига беришлари мухим бўлган баъзи нарсаларни баён килмокчимиз.

БИРИНЧИ: Аллох таъолонинг ўзигагина ихлос килиш.

Она, аввало, Аллох таъолонинг ўзигагина ихлос килиши керак. Аллох таъоло деди:

«Улар Аллохга динни ханиф (ботил диндан хак динга ўтган) холларида холис килиб ибодат килиш, намозни тўкис адо этиш ва закотни беришга амр этилдилар. Шугина – мустахкам диндир» (Баййина: 5).

Мўъмина синглим, фарзандлар тарбияси йўлида чекаётган давомий бедорлик, тўгри йўлга йўллаш, дарсларини назорат килиш ва уй ишларини бажаришда Аллохнинг савобини умид килинг! Чунки, Аллохгина заррача нарсага бепарво бўлмайдиган зотдир. Ахир Аллох таъоло: «Гарчи хардал уругининг огирлигича (амал) бўлса, Биз уни олиб келамиз ва Биз хисоб килишга кифоямиз!» (Анбиё: 48)- демадими? Сиз: «Энди дам олиш пайти келмадими?»- деб айтаётган шайтоннинг салтанатига бўйин эгманг! Чунки, муваккат рохат ва хузур – жаннат ва жаннат неъматларини максад килган инсон учун гоя бўла олмайди.

Муслима аёл, агар уни гўзал бажарса савоб оладиган вазифа сохибасидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёл кишини икки хислат билан мадх этдилар: «Туяга минган аёлларнинг энг яхшиси – Курайш аёлларидир: улар аёлларнинг болаларига ёшлигида энг мехрибони ва эрларининг кўлидаги мулкига каноатлиларидир» (Муттафакун алайх, Имом Бухорий ривояти, хадис № 5082; Имом Муслим ривояти, хадис № 2527).

ИККИНЧИ: Билим.

Муслима аёл, халол ва харом нима эканини билганидан сўнг, тарбия усулларини ўрганиши ва ўз билимларини чукурлаштириши керак. Аллох таъоло деди: ««Роббим, менга билимни зиёда кил!»- деб айтинг!» (То-ха: 114).

Бизнинг бу динимиз, билим олишга чакиради. «Ислом хотин-кизларнинг таълим олишларига каршидир ва хотин-кизлар ўртасида жахолатни ёяди»- деб айтилиши учун нега биз Ислом устига фикрлашимиз кусурлиги ва ўрганишдан оркада колганимизни юклаймиз?! Зеро, исломий тарихимиз муфассира, мухаддиса, факиха, шоира ва адиба муслималар билан музайяндир! Уларнинг барчаси Ислом хидояти соясида мазкур мартабаларга эришдилар.

Бас, билимга эришиш номи остида ўгил ва киз болалар ўртасида аралашиш бўлмасин! Билим – нурлари хакикат йўлини билмаган кимсаларнинг кўзларини камаштирадиган, янгиланиш ва мадданият номлари билан жарликка улоктираётган окимлар ортидан кетиш ва уларга тушиб колиш олдида калкондир. Фикх ва даъват услублари жихатидан хотин-кизларга лозим бўлган билим – Куръон ва суннат китобларида кенг баён этилгандир.  Хотин-кизлар ўз хаётларида мухтож бўлишадиган билимни олиш даргохлари факатгина мактаб-мадрасаларгина эмас, балки бундан ташкари масжидлар, хонадонлар, кўшнилар ва турли зиёратлар хамдир...  Холбуки, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар: «Одамларга нима бўлди, на кўшниларига фикх ўргатаяптилар, на таълим бераяптилар, на ваъз килаяптилан ва на тушунтираяптилар?! Одамларга нима бўлди, кўшниларидан на таълим олаяптилар, на фикх ўрганяптилар ва на ваъз олаяптилар?! Аллох номига онт ичиб айтаманки, одамлар ё кўшниларига таълим берадилар, фикхни ўргатадилар, ваъз киладилар, яхшилкка буюриб, ёмонликдан кайтарадилар, ёхуд одамлар кўшниларидан ўрганадилар ва ваъзларни оладилар ёки уларга жазони тезлаштираман» (Табароний, «ал-Кабир»).

Хотин-кизлар, келинглар, имкониятимиз борича барча илмлардан сипкориб, уйимиздаги кутубхонадан ўзимизга бир улушни килайлик-ки, иншааллох, бунинг ажру-савоби бор!

УЧИНЧИ: Масъулиятни хис этиш.

Фарзандларини тарбия килар экан, хар бир она масъулиятни хис этиши, болаларини тўгри йўлга йўллашда сустлик, ялковлик ва эътиборсизлик килмаслиги керак. Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, ўзингиз ва оилангизни ёнилгиси одамлар ва тошлар бўлган жаханнамдан сакланглар!» (Тахрим: 6). Бас, ўзимиз ва оиламизни жаханнамга олиб борадиган нарсалардан саклайлик! Чунки, хисоб-китоб огир, у куннинг дахшатлари буюкдир. Жаханнам эса: «Яна борми?!»- деб хайкиради. Биз, Умар разияллоху анху: «Хисоб беришдан аввал ўзингизни хисоб-китоб килингиз, амалларингизни тортилишидан аввал тортингиз, буюк намойиш учун тайёрланингиз!»- деб айтганларидек бўлайлик.

Онанинг фарзандига таомларини пишириш ва кийимларини ювишининг ўзигина фарзандимни тарбия килдим дейишига кифоя килмайди. Балки, фарзандни соглом эътикод, соф тавхид, тўкис ибодат, мутаносиб ахлок ва фойдали билим асосида тарбия килиш керак. Она ўзига: «Фарзандларим учун канча вакт ажрата олдим? Уларга канчалар мехр кўрсатдим ва кандай йўлларга йўлламокдаман?»- деб саволлар берсин! Унутмайлик-ки, онанинг ўзи намуна бўлмас экан, насихатлар хеч хам фойда бермайди. Шунинг учун хам, она ўзи килмас экан, бирон бир ишга болани таклиф килмаслиги лозим. Ахир онасидан тинимсиз хакоратларни эшитган фарзанднинг тили кандай «ширин» бўлсин! Ёки бозорларга бориш, телефонларда ёки зиёратларда узок-узок бехуда сухбатлашган она ўз фарзандидан вактни кадрлашни кандай талаб килиши мумкин! Кандай ...! Ва кандай ...!

Мўъмина синлим, фарзандингиз кўлингиздаги омонатингиздир. Унга эътибор беринг ва масъулиятингизни хис килинг! Сиз бир вазифа сохибасисиз ва ундан тез кунда хисоб берасиз! Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни дўзахдан саклангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир, у (дўзах)нинг устида каттикдил ва каттиккўл, Аллох ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган, (факат) ўзларига буюрилган нарсани киладиган фаришталар турур» (Тахрим: 6).

Хўш, бола тарбияси качон бошланади?

Бола ёмонликни таниб, ундан сакланиш ва ўзида кўринишини хис этган пайтдан бошланади. Бу – боланинг тарбия ва одоб олишга лаёкатли бўлганини ифодалайди. Шунинг учун хам, унга эътибор беришимиз ва ноўрин харакатлар содир бўлганда бериладиган йўлланмаларни муболагасиз килишимиз лозим. Йўкса, йўллашимиз ўз кийматини йўкотади. Мураббия ўзининг хар бир харакати ва сўзларида Роббисини унутмаслиги, хикмат ва чиройли ўгитлардан узоклашиб колмаслиги учун ўзини тафтиш килиши, фарзанди босиб ўтаётган боскичдаги ўсиш хусусиятларини риоя килиши керак. Тарбиядаги хатоликлар фарзандларимизни келажакда гоялар биёбонида кўнгил очиш ва пасткашлик, гулув ва сустлик ўртасида дарбадар килмаслиги учун, она ўспирин фарзандига кичик болалардек муомала килмасин. Холбуки, бу дарбадарлик – Ислом таълимотига асосланган тўгри тарбиядан узок бўлиш натижасидир. Шунинг учун хам, биз, онанинг ўз фарзандини кайси тарафга ва кандай йўллаши хамда йўллаш учун кайси йўл афзал эканини билиши учун тарбия хакидаги билимларини кучайтиришини таъкидламокдамиз.

ТЎРТИНЧИ: ота ва она ўзаро бир-бирларини тушунишлари керак.

Агар улардан бири хато килса, иккинчиси бу хатодан кўз юмиши, хусусан, болаларнинг безовталаниши ва ота-оналарининг насихатларини кабул килмасликка олиб бормаслиги учун, жанжал ва хусуматдан узокда бир-бирларига хамкор ва ёрдамчи бўлишлари керак.

БЕШИНЧИ: хонадонда диндорлик рухини ёйиш.

Диндор оилада ўсган бола, вужудига ёйилган рухий мухит ва оила аъзолари  ўртасидаги  гўзал тарз билан таъсирланади. Агар диний ва ахлокий туйгуларнинг асослари болалик чогида кўйилар экан, улгайгани сайин бўйдоклик ва йигитлик даврларида хам давом этади. Агар оила иймон тарбиясида сустлик килар экан, фарзандлар хиссиёт ва туйгуларини кондирадиган фалсафалар сари йўналадилар. Демак, аввало болаларнинг калбига диний рух уругларини экиш керак. Ундан кейин эса, болаларга улар ўзларига муносиб яхши дўстларни танлашда хамда ёмон дўстлардан химоя килишда ёрдамчи бўладиган яхши кўшнилар ва яхши мактаб-мадрасалардан иборат муносиб мухитни яратиб беришимиз керак.

ОЛТИНЧИ: фарзанд учун бад дуо эмас, хидоятда бўлишини сўраб дуо килиш.

Жобир разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «ўзингизнинг зарарингизга дуо килмангиз, фарзандларингиз зарарига дуо килмангиз, хизматкорларингиз зарарига дуо килмангиз ва мол-мулкингиз зарарига дуо килмангиз! Аллох таолодан яхшилик сўралса берадиган лахзага тўгри келиб колманглар Аллох сизларнинг (бад) дуоларингизни кабул килиб кўйса!» - дедилар» (Имом Муслим, Китабуз-зухд вар-ракоик, хадис № 3014).

Гояси Аллохнинг розилиги ва Унинг савобига эришиш бўлиши учун аввалда хам, охирда хам боланинг калбини Аллохга боглаш керак. Аллох таъоло деди: «Бас, ким мўъмин бўлган холида яхши амаллардан килса, унинг саъй- харакатлари зое бўлмас» (Анбиё: 94). Оналар бу алокани чиройли намуна, доноларча назорат, гўзал йўлланма ва эзгуликка ёрдамчи бўлган мухитни яратиш билан ёйишлари мумкин. Токи йигит ва киз катта бўлганда ўзини ўзи доимо тергаб турсин, хато килиб кўйса тавба килсин, пасткашликлардан узок бўлсин-да, нафси поклансин ва нафсини мустахкам эътикод, хушуъга бой ибодат, баркарор рухият, эркин онгли фикрлаш ва кучли бадан сохиби бўлган, хидоятдаги бандалар нафсининг каторига етиштирсин. Натижада, ёш йигит ва киз Ислом билан ва Ислом учун яшайди, мусибатлар огирлигини хис этмайди, аччик нарасларни тотли деб билади ва Аллох таъоло шариатида сабот билан турган кимсалар учун тайёрлаб кўйган неъматларга интилиб, дунёнинг жозибаларидан юз ўгиради: «Албатта: «Парвардигоримиз Аллохдир», деб, сўнгра (Ёлгиз Аллохга тоат-ибодат килишда) тўгри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Кўркманглар ва гамгин бўлманглар. Сизларга ваъда килинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар!» (Фуссилат: 30).

... У – иболи, назокатли ва сокин киз эди. 7 синфга кўчганидан сўнг унда баъзи ўзгаришлар кўрина бошлади...

Отаси уни сочининг бир кисмини яшил рангга бўялган холатда кўрди-да, хайратланиб рафикасидан бу хакида сўради. Рафикаси: «Нима килибди? Мактабда муаллимаси шундай килади,  сочининг бир тутамини кийган кўйлагининг  рангига мос рангда бўяйди», деб жавоб берди. Эр газаб отига минди ва бугундан бошлаб киз зотини мактабда ўкитмайман, деб онт ичди!

Эй рашкчи ота, хукм бироз шошмай туринг! Калбларнинг хаёти ва рухларнинг лаззатланиши илм биландир, дин хам у билан ўрганилади ва шубхалар устидаги пардалар кўтарилади. Дархакикат, динимиз Ислом – билим динидир. Мўъминларнинг онаси Оиша разияллоху анхо бунинг яккол далилларидан. У зот пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг муборак хонадонларида яшар эканлар кўплаб хадисларни ёд олиб, уларни ривоят килганлар. Уммахотул мўъмининларнинг барчалари Оиша онамиз каби эдилар, Аллох уларнинг барчасидан рози бўлсин. Чунки, улар Ислом чакирикига лаббай деган эдилар. Шифо разияллоху анхо деди: «Мен Хафса разияллоху анхонинг хузурида эдим, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кириб келдилар ва менга: «Бунга имлони ўрганганингдек чумолидан сакланиш дуосини хам ўргатмайсанми?!»- дедилар (Абу Довуд, хадис № 3887, Имом Ахмад, хадис № 26555. Хоким бу хадисни «сахих-соглом» хадисдир, деди).

Илм излаш – эркак ва хотин кишилар учун баб-баравар шаръий талабдир. Нега биз кенг майдонни торайтириб, ёмон ўрнак бўлаётган муаллималарнинг гунохларини ёш авлодларга юклаймиз?!

Биз чиройли намунага ва соглом шаръий таълимотларни ёйишга мухтожмиз!

Кизларга таълим бериш эътиборсиз ташлаб кўйилмаслиги керак. Ахир: «Бир эркакка таълим бериш бир шахсга таълим бериш, бир аёлга таълим бериш бутун бир оилага таълим беришдир», дейилган-ку! Кизларга таълим бериш ва солих авлод килиб етиштириш, кўплаб мусулмон ўлкаларда Умматимизни тараккиётдан тўсиб кўяётган катта жарликни йўкота олади. Балки, динимизда билимни севиш ва билим олишга ташвик килиш кай даражага эканини динимиз - Ислом, жахолат пардалари йиртилиши ва онгли билим хукмрон бўлиши учун Уммат аёлларидан чўриларга хам таълим беришга чакирди.

Имом Бухорий рахимахуллох расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларини ривоят килди: «Олдида чўриси бўлган ва шу чўрисига  таълим берган, берганда хам чиройли таълим берган, одоб берган, берганда хам чиройли одоб берган,  сўнгра озод килиб, унга уйланган одамга икки савоб бордир» (Имом Бухорий, Китобул-илм: 97).

Таълим-тарбияда шундай шаръий асослар риоя килинсагина юкоридаги самараларни олиш мумкин. Шунинг учун хам, душманларимиз илмнинг ахамиятини билдилар ва унга шошилдилар. Бирок, секуляризм-илмонийя асосида. Улар муаллиманинг ўкувчиларга бера оладиган таъсирни ўрганиб, шу (йигирманчи) асрнинг бошидан уни ва унинг воситасида бутун авлодларни бузишга харакат бошладилар. Афсуски, секуляр ва дахрий окимга мансуб одамлар соглом эътикод сохибларига нисбатан илдам одимлар отдилар: уларнинг хотин-кизлари Ислом Оламида авлодларни адашган ва адаштирадиган гоялар асосида тарбиялаб фасод ва бузгунчиликларни ёйдилар. Улар таъсис этган хотин-кизлар жaмиятларининг кизларимизни хидоят ва тўгрилик йўлидан буришда катта роллари бўлди. Демак, бизнинг тутган мавкеимиз факатгина танкид ва айблаш бўлмай, балки, кизларимизни соглом тарбия билан химоя килишимиз керак. Бу эса, ўз жинслари ичида кизларга фойдали таълим бериш ва жиддий даъват услублари билан амалга ошади. Шунинг учун хам, фарз бўлган шаръий илмларни ўргатиш билан бирга, хотин-кизларни, аёллигини инобатга олиб, ўз вазифаларига муносиб шаклда тайёрлаш керак. Хотин-кизлар бу вазифани мукаммал бажара олса, демакки, унга бой тажриба, нурли фикр ва ўткир акл берилибди. Агар у бундан бошка илм-фанларни ўрганса, жуда хам яхши! Чунки Ислом, модомики шаръий чегаралардан чикмас эканлар, хотин-кизларга хеч качон каршилик килмайди.

Ўтмишда яшаб ўтган ва Исломни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобалар каби тушунган олимлар – салафнинг турмуш ўртоклари хонадонларидан ўз эхтиёжлари ва таълим олиш учун чикишларида одоб ва ибода ўрнак кўрсатдилар. Чунки, муслима аёл таълим олар экан, у билан бирга химоя киладиган дини, эркаклар билан аралашиш ва хаёсизликдан узок вакори ва унга хайбат кийимини кийдирган ибоси бор эди.

Хозирги кунда эса, таълим-тарбия расмий мактабларда берилмокда. Шундай экан, муаллима факатгина кизлар мактабидагина дарс бериши керак. Муаллима ўгил болалар мактабида дарс бермаганидек, эркак муаллимлар хам кизлар мактабида дарс бермасликлари керак. Чунки, ундай килиш Шайтоннинг ишларидандир. Холбуки, бузилган Гарб давлатларида хам икки жинс ўртасидаги аралаш таълим низомидан воз кечиш ва икки жинснинг аралашишига карши бўлган соглом фитрат-хилкатга кайтиш нидолари келмокда! Олиб борилган узок тажрибалар ўгил ва киз болалар, улардаги жисмоний ва аклий ўсишдаги айричаликка кўра, фаркли муомала-муносабатга мухтож эканликлари хамда ўгил ва кизларга зарур бўлган предметлардан дарс берилишига карамай, аралашиш башарият уяладиган натижаларга олиб боришини очик кўрсатди.  

Кизлар учун тайёрланган дарс дастури, уларнинг ёшларига муносиб бўлсин. Токи бу дастур уларни келжакда кутаётган – уй бекалиги, рафикалик ва оналик каби вазифаларни тўгри шаклда адо эта олсинлар. Бундай дастур кизни ўзи ва оиласи учун самарали хаётга хозирлаб, хатолардан узок килиб, у ва дугоналарини солих авлодларни етиштириш учун эзгуликларга чакирувчи, даъватчи килиб кўяди. У пайт сиз унинг бойликларни тўплаш ва бўш вактларини бехуда ўтказиш билан эмас, балки янги авлодни тарбия килишини кўриш билан кувонасиз!

Муслмон авлодларни етиштирадиган муаллима Ислом кайгуси билан юрадиган, мусулмон авлодларга таълим бериш ва маданиятни ўргатиш, кизларни келгуси хаётларида фойдали бўлган билимлар билан озиклантириш, зехнларни фойдасиз нарсалардан куткариш йўлида ижобий кадамлар ташлайди. Бундай муаллима кизларимизни эгри йўллар ва дахрийлик кучогидан куткарадиган халоскордирлар. У кизларга ўз сулуки ва сўзлари билан таълим беради: уларнинг шахсиятини ўстиради, аклларини кайрайди, ўзгармас хакикати билан илмий хакикатларни накл килади. Ўзгармас хакикат – авлодларнинг муваффакияти ва юксалиши илмларни ёд олиши билангина эмас, балки тушуниб, хаётга татбик килган нарсалари биландир. Бундан ташкари, ўрганиш максад ёки гоя эмасдир. Хакикий муваффакиятга эришган одам – охиратда муваффакиятга эришган, мўмин бўла туриб охират учун тер тўккан одамдир. 

Бундан ташкари биз, авлодларимизнинг бепарволик курбони бўлишларини хохламаймиз. Биз она муаллимага биринчи вазифаси - солиха рафика ва фарзандларини чиройли тарбия киладиган мураббия, она бўлиш эканини, кейингина бошкаларнинг фарзандларини тарбия килишини ва фарзи айн фарзи кифоядан устун эканини унутмаслик кераклигини таъкидламокчимиз.

Кадимги уламоларимиз мусулмон муаллимнинг ўкувчилари билан кандай муомала килиш кераклигини белгилаб, бу белгиларга риоя килиш одобларининг афзалларини зикр килдилар. Шу одоблардан:

(давоми бор)